Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 21 / Бизнинг маслаҳатлар

Овқатланиш қийматини билинг

Корхонамиз ходимларга овқатланиш учун компенсация тўлаб келади. Унинг миқдори корхонанинг хоҳишига қараб ходимларга турлича тўланиши мумкинми ёки у ойлик маошнинг муайян фоизидан келиб чиқиладими?

Жавоҳир Жовлиев,

бош бухгалтер.

Қашқадарё вилояти.

 

– Бугунги кунда мавжуд қонун ҳужжатларига асосан иш берувчининг ходимларни овқатланиш билан таъминлашини шартли равишда қуйидаги турларга бўлиш мумкин:

– мажбурий;

– ихтиёрий.

Меҳнат кодексининг 217-моддасига биноан, меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича:

сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари);

даволаш-профилактика озиқ-овқати;

газли шўр сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун);

махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланадилар.

Бундай ишларнинг рўйхати, бериладиган нарсаларнинг нормалари, таъминот тартиби ва шартлари жамоа келишувларида, жамоа шартномаларида, агар улар тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

Жумладан, бу қоида қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам амал қилади. Ушбу овқатланиш натура тарзида тақдим этилиши керак.

Солиқ солиш мақсадида иш берувчининг ходимларни овқатланиш билан мажбурий таъминлашига доир харажатлари уни олаётган жисмоний шахслар учун даромад сифатида қаралмайди, тегишинча, Солиқ кодекси (СК) 171-моддаси иккинчи қисмининг 1 ва 5-бандларига кўра юридик шахслар амалга оширадиган қуйидаги харажатлар:

– меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда банд бўлган ходимларни меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган шўр сув, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш харажатлари;

– ходимга хизмат вазифаларини бажариш учун зарур бўлган махсус кийим-бош, махсус пойабзал, формали кийим-бош бериш харажатлари ёки уларни пасайтирилган баҳоларда сотиш муносабати билан қилинган харажатлар, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим тоифадаги ходимларни ўз хизмат вазифаларини бажариши чоғида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатлари жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди.

Демак, қайд этилган бундай харажатларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солинмайди.

Агар овқатланиш билан таъминлаш корхонангиз учун меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ мажбурий ҳисобланмаса, раҳбар ходимларга қўшимча ҳақни унга компенсация тарзида мустақил белгилашга ҳақли. Жумладан, компенсация миқдори, уни оладиган шахслар тоифаси, тўлаш шартлари жамоа шартномаси ёки раҳбарнинг буйруғи (фармойиши) билан белгиланиши ёки меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилиши мумкин. Овқатланиш учун компенсация миқдори бирор-бир энг юқори миқдор билан чегараланмаган, масалан, муайян ходимнинг ҳиссасидан ва, шубҳасиз, у нарса иш берувчининг молиявий имкониятларидан келиб чиқиб белгиланади ва корхонанинг барча ходимлари учун бир хил бўлиши шарт эмас.

2012 йил 1 январгача амал қилган солиқ солиш шароитларида овқатланиш учун компенсацияни ходимнинг маошидан ошадиган миқдорда белгилаш тавсия қилинмас эди, чунки мазкур тўловлар СК 177-моддаси биринчи қисмининг 1-банди бўйича моддий наф тарзидаги даромадларга киритилиб, тегишинча, уларга ЖШДС солинган, бироқ улардан ЯИТ ва суғурта тўловлари тўланмаган.

2012 йил 1 январдан бошлаб эса овқатланиш учун компенсациялар меҳнат ҳақи тарзидаги ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинадиган даромадлар ҳисобланади (СКнинг 306, 307-моддалари), шунингдек улар компенсация тўловлари таркибига киритилган (СК 174-моддасининг 13-банди). Демак, овқатланишга компенсациялар, уларни тўлаш миқдоридан қатъи назар, ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ солинадиган базага киритилади.

Шуни қайд этиш лозимки, умумбелгиланган солиқлар тўловчилари учун овқатланиш қиймати ёки унинг қийматини қоплаш СК 143-моддаси 6-бандининг «л» кичик бандига асосан фойда солиғи ҳисоб-китоби чоғида чегирилиши керак бўлади.

Прочитано: 2524 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика