Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 21 / Бизнинг маслаҳатлар

Бизда ходимлар сони меъёри бузилганми?

Металл қурилиш буюмлари ишлаб чиқарувчи ОАЖ шаклидаги корхонамизда

Ўз фаолиятини амалга ошириш давомида шартномага асосан «АБС» (номи шартли равишда олинди) МЧЖнинг хизматларидан ҳам фойдаланганмиз. Шартнома шартларини бажариш мақсадида 2010 йилда «АБС» МЧЖнинг 70 нафар, 2011 йилда 91 нафар, 2012 йилда 51 нафар ходими ишда қатнашган.

Ҳозирги кунда корхонамизда ҳужжатли текширув олиб борилиб, унинг материалларида камчиликлар аниқланаётганлиги тўғрисида маълумотнома олдик. Унда келтирилишича, «АБС» МЧЖ бизнинг ОАЖга ишчи-ходимлар етказиб бериш билан шуғулланиб келган ва ОАЖда ЯСТни тўлаш учун белгиланган ходимлар сони мезони бузилган эмиш.

Шундан келиб чиқиб, ОАЖда ходимлар сони нотўғри ҳисоб-китоб қилинган, аслида 2010 йилда 160 нафар, 2011 йилда 170 нафар ва 2012 йилда 135 нафар ходим ишлаганлиги ёзилиб, корхона ЯСТ эмас, умумбелгиланган солиқлар тўлаши керак экан.

«АБС» МЧЖнинг ходимлари шартнома шартларини бажариш мақсадида бизнинг корхонамизга келиб ишларни бажаришса, бу ҳамкорликдаги фаолиятимиз бўйича мажбурий тарзда умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтишимиз керакми ёки йўқлиги тўғрисида тушунтириш беришингизни сўраймиз.

 

 

ОАЖ раҳбари.

 

– Хатингизда кўрсатилган ҳолатлардан шундай хулосага келиш мумкинки, ОАЖ билан «АБС» МЧЖ бир-бирига бевосита боғлиқ бўлмаган, ўзининг алоҳида устави, мустақил баланси, мулки, ҳисобрақами ва муҳрига, СТИРига эга бўлган бошқа-бошқа солиқ тўловчи юридик шахслар ҳисобланади.

Солиқ кодексининг 350-моддасида микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига ходимларининг сони бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган мезонга мос келадиган юридик шахслар кириши белгилаб қўйилган (ОАЖда ХХТУТ бўйича коди 14831 бўлган 100 нафаргача ишчи ишласа кичик корхона бўлиб ҳисобланади ва у ягона солиқ тўловчиси ҳисобланади).

Шунингдек ушбу моддада ходимларнинг ўртача йиллик сонини аниқлашда ўриндошлик, пудрат шартномалари ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишга қабул қилинган ходимларнинг, шунингдек унитар (шуъба) корхоналарда, ваколатхоналар ва филиалларда ишлаётганларнинг сони ҳам ҳисобга олиниши белгилаб қўйилган.

Юридик шахсларни микрофирма ва кичик корхоналар тоифасига киритишда юридик шахснинг асосий фаолияти (ихтисослиги)га тўғри келадиган ходимлар сонининг мезони қабул қилинади.

Фуқаролик кодексининг 703-моддасига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

Яъни иккита алоҳида юридик шахс ўртасида тузилган хизмат кўрсатиш шартномасига асосан бир томон иккинчи томонга шартнома предметида кўрсатилган хизматларни бажаради ва бажарган ишлари бўйича далолатнома тузиб, буюртмачига тақдим этади. Ўз навбатида буюртмачи далолатномага асосан шартномада келишилган қиймат бўйича бажарилган ишлар учун ҳақ тўлайди ва ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади. Агар амалга оширилган ишлар ва тўловлар бўйича томонларнинг эътирозлари бўлмаса, икки томон ўртасида келишилган шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган ҳисобланади.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ОАЖнинг дастгоҳларида 2010 йил давомида ишлаган 70 нафар, 2011 йил давомида ишлаган 91 нафар, 2012 йил давомида ишлаган 51 нафар ходимлар билан ўриндошлик, пудрат шартномалари ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишга қабул қилиш тўғрисида ҳеч қандай шартнома тузилмаган бўлса, бу ходимлар ОАЖнинг ходимлари сонига қўшилмайди, балки «АБС» МЧЖнинг ходимлари ҳисобланади.

Шунингдек ўзаро боғлиқ бўлмаган юридик шахслар бир-бири учун унитар (шуъба) корхона, ваколатхона ёки филиал бўлиб ҳисобланмайди. Уларни микрофирма ва кичик корхоналар жумласига киритишда ходимлари сони алоҳида ҳисобга олинади.

Шунинг учун ОАЖнинг ишчилари сонини ҳисоблашда «АБС» МЧЖ ходимлари ҳисобга олинмайди ва ОАЖда ягона солиқ тўловини тўловчиси бўлиб қолиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Бундай ҳолатда ЯСТ умумбелгиланган тартибдаги солиқлар бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.

Прочитано: 3076 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика