Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 21 / Почта қутиси

Қайтарадиларми?.. Қайтармайдиларми?.. Буни қандай қиладилар?

Биз импорт учун божхона тўловларини ортиқча тўлаб юборибмиз. Бу аудиторлик текширувидан кейин, навбатдаги давр якунлари чиқарилгач маълум бўлди. Ортиқча тўланган суммани божхона органи қайтариши масаласини қандай ҳал қилсак бўлади? Декларантимиз унга мурожаат қилди, бироқ қайтарадиларми, қайтармайдиларми, буни қандай қиладилар – ушбу саволларига аниқ жавоб ололмади.

С.Кан,

бош бухгалтер ўринбосари.

 

– Божхона органининг ортиқча тўлов суммаларини қайтариш таомили Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларини қайтариш тўғрисидаги йўриқнома1 билан тартибга солинган. Божхона органи ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларини тўловчининг улар тўланган ёки ундирилган пайтдан бошлаб бир йил давомида берилган, уларни қайтариш ёки бўлғуси тўловлар ҳисобига ўтказиш талаб қилинган ёзма аризаси асосида қайтаради. Бунинг учун тўловчи фаолият ҳудудида божхона расмийлаштируви амалга оширилган ДБҚнинг ҳудудий бошқармасига мурожаат қилиши керак.

ҚАЙТАРИШ

УЧУН ҲУЖЖАТЛАРОртиқча тўловни қайтариш ёки бўлғуси тўловлар ҳисобига ўтказиш тўғрисидаги қарор божхона органига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин қабул қилинади:

 

тўловчининг ортиқча тўлов ёки ундирув сабаблари ҳамда пул маблағлари қайтарилиши керак бўлган банк реквизитлари кўрсатилган ёзма аризаси;

 

тўловлар ҳисоблаб ёзилиши ва ундирилишига асос бўлган божхона юк декларацияси;

 

тегишли тўловлар суммалари тўланганлигини (ҳисобдан чиқарилганлигини) тасдиқловчи, ваколатли банкнинг ижро этилганлиги ҳақидаги белгиси қайд этилган тўлов ҳужжати;

 

чегара божхонасининг товарлар (ишлар, хизматлар) чегарани амалда кесиб ўтгани ҳақидаги белгиси қайд этилган товарга илова қилинувчи ҳужжатлар (зарур ҳолларда).

Шуни ҳисобга олиш лозимки, ҳужжатларнинг тўлиқ пакетини божхона органига тақдим этиш масала ҳал этилишига кафолат бўла олмайди, чунки тўловчида божхона тўловлари бўйича қарз, уларни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаганлик учун жарималар, пенялар, фоизлар бўлмаган ҳолдагина тўловлар қайтарилади ёки бўлғуси тўловлар ҳисобига ўтказилади.

ШАРТ

ҚЎЙИБ ҚАЙТАРАДИЛАРАгар тўловчининг қарзи бўлмаса, ортиқча тўланган ёки ундирилган суммалар, шу жумладан божхона органларининг ҳисобварақлари орқали республика бюджетига ўтказилган суммалар қуйидаги ҳолларда бўлғуси тўловлар ҳисобига ўтказилади ёки тўловчига қайтарилади:

товарнинг божхона қийматига тузатиш киритилиши муносабати билан божхона тўловлари суммалари қайта ҳисобланганда;

агар божхона режими, масалан, реэкспорт режими шартларида илгари тўланган божхона тўловлари суммаларини қайтариш назарда тутилган бўлса;

товарга импорт божхона божи уни белгиланган ҳисоблаш тартибини бузган ҳолда солинганда;

божхона божлари, солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловлар ставкалари ўзгарганда;

уларни тўлаш бўйича имтиёзлар берилганда;

агар божхона тўловлари тўланган товарлар божхона назорати остида йўқ қилиниши керак бўлса;

агар экспортга/импортга етказиб бериш амалга ошмаган бўлса;

эгаси божхона органи бўлган божхона омбори тугатилиши муносабати билан товарлар топширилаётганда сақлаш учун тўланган божхона йиғимларининг бир қисми қайтарилганда;

божхона тўловларини ҳисоблаб ёзишда ортиқча тўлов юзага келишига олиб келган арифметик хатолар аниқланганда;

амалдаги божхона қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Божхона кодексига мувофиқ тўловларни қайтариш ёки бўлғуси тўловлар ҳисобига ўтказиш товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона органларида божхона расмийлаштирувидан ўтган сана уларни тўлаш ёки ундириш санаси бўлиб ҳисобланадиган пайтдан бошлаб бир йил давомида амалга оширилиши мумкин. Тўловлар қайтарилганда уларга фоизлар тўланмаслигини ҳисобга олиш керак.

ҚАЙТАРИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОРОртиқча тўланган ёки ундирилган суммаларни қайтариш ёки бўлғуси тўловлар ҳисобига ўтказиш тўғрисидаги қарорни ДБҚнинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи (унинг ўринбосари) божхона тўловлари, божхона статистикаси, божхона назорати ва юридик бўлимлар мутахассислари хулосаларини тақдим этганларидан сўнг қабул қилади. Унинг асосида маблағларни қайтариш учун тўлов ҳужжати (тўлов топшириқномаси ёки квитанция) тайёрланиб, БЮДнинг тегишли нусхаларига тикиладиган олти нусхадаги БҚТ (божхона қийматини тузатиш) шакли тўлдирилган ҳолда божхона қиймати ва (ёки) тўловларга тузатиш киритилади. Божхона тўловлари уларни тўлаган ёки маблағлари сўзсиз тартибда ҳисобдан чиқарилган тўловчиларгагина қайтарилади.

Тўловлар божхона тўловларининг турларига қараб давлат бюджетига ёки ДБҚнинг махсус жамғармасига ўтказилиши керак бўлган бошқа тўловчиларнинг маблағлари ҳисобидан божхона органининг депозит ҳисобрақамидан қайтарилади. Гарчанд тўлов нақд пул билан тўланган бўлса ҳам, Ўзбекистон ваколатли банкининг бўлинмасида олувчининг ҳисобрақамига пул ўтказиш йўли билан қайтарилади. Тўловларни тўловчининг ёзма розилиги билангина учинчи шахсларга қайтаришга йўл қўйилади.

Тўловларни қайтариш ёки бўлғуси тўловлар ҳисобига ўтказиш уларни қайтариш тўғрисида тўловчининг ёзма аризаси ва бошқа зарур ҳужжатлар берилган пайтдан бошлаб 1 ой давомида амалга оширилади.

БЎЛҒУСИ

ТЎЛОВЛАР

ҲИСОБИГА ЎТКАЗИШБўлғуси тўловлар ҳисобига ўтказиш чоғида божхона органи билан тўловчи ўртасидаги божхона тўловлари тўланишига оид ҳужжатлар солиштирилади, БҚТ шакли тўлдирилган ҳолда божхона қиймати ва (ёки) тўловларга тузатиш киритилади. Тўловчининг бўлғуси тўловлари ҳисобига ўтказилган ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловлари суммаси олдиндан тўланган ҳақ сифатида ҳисобга олиниб, ортиқча тўлов тўланган турдаги божхона тўловларинигина тўлашга оид харажатларни келгусида қоплашда қўлланилади.

Шуни айтиш жоизки, товарларни жойлаштирган шахс белгилаган муддатдан аввал божхона омборидан олиб чиққанда сақлаш учун ортиқча тўланган божхона йиғимлари суммалари ҳам қайтарилиши ёки бўлғуси тўловлар ҳисобига ўтказилиши керак.

 

1ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 14.07.2000 йилда 947-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

 

 

Прочитано: 2001 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика