Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 21 / Почта қутиси

Брак маҳсулотингизни қайтариб олинг

Биз кийим-кечак етказиб беришга контракт туздик. Бироқ Хитой тарафи тайёр маҳсулот ўрнига тўлиқ тикилмаган, комплектланган бичимни жўнатди. Бу товарни қай йўсинда кам харажат қилиб қайтариш мумкин?

Р.Сатторова, «Мадина» МЧЖ директори.

 

– Хорижий етказиб берувчига қайтариш учун импорт қилинган бракка чиқарилган товарни иккита божхона режими – экспорт ёки реэкспорт режимида олиб чиқиш мумкин (Божхона кодексининг (БК) 19 ва 20-моддалари).

Экспорт чоғида аввало маҳаллий бўлган ёки илгари олиб кирилган, бироқ аллақачон расмийлаштирилиб, эркин муомалага чиқарилган ҳамда шу тариқа хорижий товар мақомини йўқотган товарлар олиб чиқилади.

БКнинг 19-моддасига мувофиқ экспорт шундай режимки, бунда товарлар божхона ҳудудидан ташқарига уларни ушбу ҳудудга қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз олиб чиқилади. Экспорт режимида олиб чиқилаётганда товарлар солиқлардан озод этилади ёхуд тўланган солиқлар суммаси қонун ҳужжатларига мувофиқ қайтарилиши ­лозим.

Реэкспорт режимида эса божхона расмийлаштирувидан ўтмаган чет эл товарлари олиб чиқилади. БКнинг 20-моддасига кўра реэкспорт шундай режимки, бунда чет эл товарлари божхона ҳудудидан олиб чиқилади. Масалан, олувчи чегаранинг ўзида ёки ТИФ постида ташувчидан туркумни қабул қилаётганда брак товарларни аниқлаши мумкин. Бу ҳолда расмийлаштириш таомилини бошламай туриб, бирон-бир божхона божлари ва солиқлар тўланмаган ҳолда товар реэкспорт режимида олиб чиқилади. Шу сабабли улар реэкспорт режимида олиб чиқилаётганда экспорт божлари, солиқлар ундирилмайди, олиб чиқиш чоғида амал қилиб турган иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Реэкспорт режимида божхона расмийлаштирувидан кейин браки аниқланган товарлар учун истисно назарда тутилган. Божхона реэкспорт режими тўғрисида низомга1 мувофиқ қуйидаги талабларга риоя этилганда илгари импорт божхона режимига жойлаштирилган товарлар реэкспорт режимида олиб чиқилиши мумкин:

 божхона чегараси орқали жойлаштириш вақтида товарларда нуқсонлар бўлса ёки ушбу нуқсонлар товарларни божхона ҳудудида ишлатиш жараёнида аниқланган бўлса, улар тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак;

 товарлар божхона ҳудудида ишлатилмаган ва таъмирланмаган бўлса, товарлардан фойдаланиш, жумладан уларнинг кафолат муддати давомида ишлатилиши божхона органи томонидан унинг нуқсонини аниқлаш ёки товарни қайтариш учун сабаб бўладиган ҳолларни аниқлаш учун зарур шарт сифатида тан олинган ҳоллар бундан мус­тасно.

Товарлар реэкспорт режимида олиб чиқилаётганда қуйидаги талаб­ларга бир вақтнинг ўзида риоя этилганда тўланган импорт божхона божлари ва солиқлар қайтарилади:

реэкспорт қилинадиган товарлар олиб кириш вақтидаги ҳолатида бўлиши, табиий емирилиши ёхуд нормал шароитлардаги транспортировка ва сақлашдаги йўқотишлар бундан мустасно;

уларнинг реэкспорти улар олиб кирилган вақтдан эътиборан 2 йил мобайнида амалга оширилса;

реэкспорт қилинган товарлар даромад олиш мақсадларида ишлатилмаган бўлса.

Реэкспорт режимида олиб чиқилаётган товарлар Божхона юк дек­ларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага2 мувофиқ декларацияланиши лозим. Божхона юк декларациясининг айрим устунларини тўлдиришнинг ўзига хос хусусиятлари Божхона реэкспорт режими тўғрисида низомга иловада қайд этилган.

Прочитано: 1570 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика