Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 21 / Солиқ солиш

ДСИга бормасдан

Ўртачирчиқ туманида рўйхатдан ўтказилган бизнинг ташкилотимиз 2013 йилнинг

I чораги учун ҳисоботларни Интернет орқали электрон версияда жўнатди. Солиқ инспекциясининг прогнозлар бўлимида бизнинг маълумотларимизни текширишди, улар мос келди. Биз чораклик ҳисоботларни қоғоз шаклида солиқ инспекцияси инспекторларига шахсан олиб келиб, қўшимча равишда ҳам топширишимиз керакми?

Бухгалтер.

 

– Солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби Солиқ кодекси ва Давлат солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида низом (ДСҚнинг АВ томонидан 29.07.2005 йилда 1500-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) билан бошқарилади.

Электрон ҳужжат шаклидаги солиқ ҳисоботи мазкур ҳужжат турига нисбатан талабларга риоя этилган ҳолда тузилади. Электрон шаклда қайд этилган ҳисоботлар электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва ҳисоботларнинг белгиланган шакллари тўлиқ тўлдирилган бўлиши керак.

Солиқ кодексининг 45-моддасига кўра солиқ ҳисоботи телекоммуникация алоқа каналлари орқали электрон ҳужжат тарзида қабул қилиб олинганда солиқ органлари солиқ тўловчига унинг қабул қилиб олинганлиги тўғрисида тасдиқнома юбориши шарт. Бунда, 1500-сон Низомнинг 6-бандига кўра, электрон шаклда ҳисоботларни тақдим этган солиқ тўловчилар ушбу ҳисоботларни қоғоз нусхаларда тақдим этиш мажбуриятига эга эмас.

Ушбу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қоидаларидан келиб чиқилса, электрон ҳужжат айланиши солиқ тўловчини солиқ инспекциясига боришдан озод қилади.

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юрист.

Прочитано: 1696 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика