Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 21 / Бевосита мулоқот

Сиз баллонларни ишлаб чиқарасизми ёки ўрнатасизми?

Хусусий корхона газ баллонли қурилмаларни ўрнатиш билан шуғулланади (ХХТУТ бўйича коди – 14933). Биз эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва материалларни сотиб оламиз, ҳар бир русумдаги машина учун алоҳида газ баллонли қурилмаларни йиғиб тайёрлаймиз ва уларни ўрнатамиз. ЯСТни ҳисоб-китоб қилиш чоғида биз саноат соҳаси корхоналари учун белгиланган ставка – 5%ни қўлладик. Статистик

Корхонамиз қайси тоифага кириши, биз ЯСТни қайси ставкада тўлашимиз кераклигини тушунтириб берсангиз.

a ҳисоботида саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмига доир устунларни тўлдирамиз. Бироқ, ДСИнинг фикрича, биз иқтисодиётнинг бошқа соҳаларидаги корхоналар сифатида 6%лик ставкани қўллашимиз керак экан.

ХК директори.

 

– Статистика органлари берган ХХТУТ кодига кўра корхонангиз саноат соҳасига мансуб. Бироқ ЯСТ ставкаларини қўллаш мақсадида ХХТУТ коди корхонанинг саноат соҳаси ёки бошқа соҳага мансублигини тасдиқламайди.

Мазкур ҳолда бу ишлаб чиқариш жараёнининг мавжуд ёки мавжуд эмаслигига боғлиқ. Агар маҳсулот (газ баллонли қурилмалар) ишлаб чиқариш ишлаб чиқариш ускуналари, жиҳозлар ва бошқа техник мосламалар, тегишли малакага эга ишчилар ишлайдиган технологик жараённи ташкил этса, сизнинг корхонангиз ЯСТнинг 5%лик ставкаси белгиланган саноат корхоналарига мансуб бўлади.

Прочитано: 1609 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика