Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 13 / Амалий бухгалтерия

Бухороликларнинг ташқи бозорга таклифлари кўп

13 мартда Бухорода Ўзбекистонда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш масалалари бўйича давра суҳбати ўтказилди. Уни USAIDнинг Минтақавий иқтисодий ҳамкорлик бўйича лойиҳаси ва Ўзбекистон бухгалтерлар, аудиторлар ва маслаҳатчилар федерацияси (ЎзБАМФ) ташкил этишди.

Давра суҳбати иштирокчилари – бизнес, давлат тузилмалари ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари Ўзбекистонда ташқи иқтисодий фаолиятни юритиш, шу жумладан ҳуқуқий ва божхона бошқаруви ҳамда экспорт-импорт операцияларига солиқ солиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ушбу тадбирни Ўзбекистон минтақаларидан бирида ўтказиш ғояси ўтган йилнинг декабрида Тошкент шаҳрида ўтказилган, Ўзбекистонда ташқи иқтисодий операцияларни амалга оширишнинг амалий масалаларига доир давра суҳбати хусусидаги ижобий фикр-мулоҳазаларга жавобан юзага келган. ЎзБАМФ бош-қаруви раиси Дилноза СУЛТОНОВА таъкидлаганидек: «Давра суҳбатининг вазифаси Бухоро вилояти тадбиркорларига солиқ, божхона бошқаруви ҳамда маҳаллий товарлар экспортчилари эга бўлган имтиёзлар тўғрисида тўлиқ ахборот бериш эди. Экспортни ривожлантириш давлат дастури туфайли қўшни мамлакатларга ҳамда олис хорижга маҳсулот олиб чиқиш ҳажмлари ўсиб боряпти. Фикримча, олинган ахборот тадбиркорларга ташқи иқтисодий алоқаларини такомиллаштиришда ёрдам беради».

ЎзБАМФ хабари асосида.

Прочитано: 2244 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика