Корхонамиз ходими Москвага иш юзасидан сафарга бориши керак. Бухгалтерия авиачипта қийматини тўлади. Шартнома тузилиб, авиачипта қиймати тўланганидан кейин «Ўзбекистон ҳаво йўллари» бухгалтерияси ходимлари СКнинг 222-моддасига асосланиб, бажарилган ишларга (хизматларга) ҳисобварақ-фактура ёзишдан бош тортдилар, унинг иккинчи қисмига кўра улар ҳисобварақ-фактура ёзмасликка ҳақли эмишлар.
Шу тўғрими?
– Ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчи барча корхоналар учун мажбурий шарт ҳисобланади, харидорларга Солиқ кодекси 222-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар бериладиган ҳоллар бундан мустасно. Ушбу ҳужжатлар ҳисобварақ-фактуранинг ўрнини босади, бинобарин, уларга қўшимча равишда ҳисобварақ-фактура ёзилмайди. Кўрсатилган модданинг иккинчи қисми 1-бандида йўловчиларни ташишга доир йўл чипталари ҳам кўрсатилган.
Шу тариқа, авиачипталар харид қилинганда ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилмайди.
Саволга «Norma Ekspert» мутахассислари жавоб бердилар.