Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 13 / Амалиёт

Транспорт тизими: соғлом рақобат муҳитида хизмат кўрсатиб

Транспорт соҳаси шаҳарнинг қон-томир тизимига ўхшайди – доим гавжум, ҳаракатдан тўхтамайди бир зум. Соҳанинг «мушаклари» айниқса бозор шароитида янги куч йиғди, рақобат муҳитида тобланди. Бугун мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг 12 фоизи ҳам айнан транспорт тармоғи ҳиссасига тўғри келиши бежиз эмас. Бунда хусусий секторнинг улуши тобора ортиб бораётгани эса соҳага бозор муносабатлари изчил кириб келаётганидан дарак беради.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи ўринбосари Абдуқаюм PАШИДОВ билан суҳбатимиз пойтахтимизда транспорт соҳасида амалга оширилаётган ишлар хусусида бўлди.

 

–            Абдуқаюм Абдулҳафизович, бугунги кунда юртимизда транспорт хизматлари соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва эришилган ютуқлар алоҳида эътироф этишга арзигулик, тўғрими?

– Дарҳақиқат, республикамизда ке-йинги йилларда автомобиль транспортида кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ва ривожлантириш борасида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилди. Натижада йўловчиларни ташиш бўйича барқарор ўсиш тамойили қарор топди. Сўнгги йиллар давомида республикамизда автомобилда йўловчилар ташиш тармоғи 1,9 маротаба ўсди ва жадал суръатлар билан ривожланиб бормоқда.

Тошкент шаҳрида шаҳар, шаҳар атрофи, халқаро йўналишлар бўйича 289 та йўналишлар тармоғи мавжуд бўлиб, шундан 135 таси автобус, 148 таси йўналишли такси ва 6 таси трамвай йўналишларини ташкил этади. Йўналишларнинг умумий масофаси 5 036,18 км ни ташкил этиб, кунига 1,5 млн нафардан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатилади. 2012 йил мобайнида автомобиль транспорти хизматлари кўрсатишга ихтисослашган корхоналар томонидан жами 547,5 млн нафар йўловчи ўз манзилларига элтиб қўйилган.

Айни пайтда шаҳримизда йўловчи ташиш фаолияти билан жами 247 та автокорхона шуғулланади.

– Маълумки, йўналишларни тендер асосида жойлаштириш соҳада соғлом рақобат муҳитини шакллантиришнинг асосий мезони ҳисобланади...

– Албатта, автомобиль транспорти хизматлари бозорида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва барча ташувчиларга тенг шароитлар яратиб бериш мақсадида ўтган йили 7 та очиқ тендерлар ўтказилган бўлиб, уларда 84 йўловчи ташиш бўйича йўналишлар белгиланди. Тендер ғолиблари билан 45 йўналиш бўйича шартномалар тузилди. Шунингдек, йўналишларни тартибга солиш ва мақбуллаштириш мақсадида 32 та йўналишлар ҳаракатига ўзгартиришлар киритилди, 30 йўналишларда ҳаракат жадваллари сони 44 тага кўпайтирилди, 35 йўналишда йўловчилар оқими мониторингдан ўтказилиб, ҳаракат жадваллари сони 53 тага камайтирилди.

Бундан ташқари, ўтган йилда Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролардан 149 та ариза келиб тушган бўлиб, шу асосда уларга жами 160 та, хусусан, автобуслар учун 26 та, микроавтобуслар учун 39 та ҳамда енгил автомобиллар учун 95 та лицензиялар берилди.

– Ҳозирги кунда енгил таксомотор автомобиллари ишларини ташкил этиш масалалари қай даражада?

– Бу борада, энг аввало, меъёрий-ҳуқуқий база шакллантирилиб, халққа хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, соҳада барқарорликни ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётир. Бунда, айниқса, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги «Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 139-сон қарори қабул қилиниши соҳада муҳим босқични бошлаб берди. Мазкур қарор асосида тасдиқланган Низом 2012 йилнинг 1 январидан расман амалга киритилган бўлиб, унда республикамиз ҳудудида фаолият кўрсатадиган таксиларнинг ташқи кўриниши ва ички ахборот жиҳозланишига доир, шунингдек, такси ҳайдовчиларига қўйиладиган ягона талаблар белгилаб қўйилди.

Агар юқоридаги қарор кучга киргунига қадар шаҳримизда йўловчиларни енгил автомобилларда ташувчи юридик шахслар сони 94 та бўлган бўлса (уларнинг таркибида 1 237 та автомобиль мавжуд эди), ҳозирда бундай ташкилотлар сони 138 тага (автомобиллар сони 2 019 та) етди. Шу билан бирга, ўтган даврда 800 дан ортиқ шахсий автотранспорт воситасига эга бўлган шахслар турли ихтисослашган ташкилотларга бириктирилиб, тегишли лицензиялар асосида фаолият олиб бориши йўлга қўйилди ва бу орқали қўшимча иш ўринлари ҳам яратилди.

Таъкидлаш ўринлики, Департаментимиз томонидан «GM-O’zbekiston» қўшма корхонаси билан ҳамкорликда пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига намунали такси хизматлари кўрсатиш мақсадида махсус лойиҳа асосида 2011 йилда 30 корхонага 397 та, 2012 йилда 4 корхонага 47 та, жорий йилда эса 28 корхонага 383 та автомобиллар харид қилинишига кўмаклашилди.

Шу билан бирга, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳрида 21 та радиоалоқа билан таъминланган буюртма хизмати ташкил этилган бўлиб, кунига шаҳар миқёсида 2,5-3,5 мингдан ортиқ такси хизматига буюртмалар қабул қилинмоқда.

Шунингдек, қарор талабларига мувофиқ таксиларга ҳисоблагич (таксометр)лар ўрнатиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда бундай жиҳозларни «Эко Люкс Чимикал» МЧЖ, «Медиа пром» МЧЖ, «Ахбороттранс» МЧЖ ва «Автокомтранс» МЧЖлар етказиб бермоқда. Бундан ташқари, «Ўзтранслизинг» унитар корхонаси томонидан таксометрларни лизинг асосида етказиб бериш йўлга қўйилган.

Айни пайтда пойтахтимизда йўловчиларга хизмат кўрсатаётган 321 автомобилга терминаллар ўрнатилди ва бу ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Бундан ташқари, ўтган йил давомида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари билан биргаликда шаҳримизнинг йўловчи оқими гавжум бўлган масканларида 70 тадан ортиқ енгил такси турар жойларини барпо этиш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди ва шу асосда 48 та шундай жойлар фойдаланишга топширилди.

Умуман олганда, соҳада олиб борилаётган ишларимизнинг самараси кўз ўнгимизда шундоқ кўриниб турибди – пойтахтда бугунги кунда транспорт тизими ишидан жиддий норози бўлган кишини қидириб топиш қийин менимча.

–            Суҳбатингиз учун раҳмат.

 

Тошкент шаҳрида 419 та тадбиркорлик субъекти йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга, улар ўзларининг 6027 та транспорт воситалари билан аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

 

«СБХ» мухбири Гулбаҳор САТТОРОВА суҳбатлашди.

Прочитано: 3180 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика