Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 13 / Бизнинг маслаҳатлар

Таътил пулини тўғри ҳисобланг

Корхонамиз ходимларига меҳнат таътили пулларининг ҳисоб-китобида 2011–2013 йиллар учун уларга ҳисобланган овқатланиш бўйича қўшимча тўловлар ҳам ҳисобга олинадими ёки йўқми? Шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз.

– Маълумки, таътиллар вақтига ҳақ тўлаш учун ўртача иш ҳақининг ҳисоб-китоби Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибига (ВМнинг 11.03.1997 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 133-сон қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – Тартиб) мувофиқ амалга оширилади.

Тартибнинг 1-бандига кўра таътиллар вақтига ҳақ тўлаш, ишдан бўшатиш нафақасини, ишсизлик нафақасини тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи биринчи йил ишловчиларга ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда уларни ўн иккидан бирга (олти ой тўлиқ ишлаганларга олтидан бирга; етти ой тўлиқ ишлаганларга еттидан бирга ва ҳоказо), ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқитувчилари учун ҳисоблаш даврида тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошган суммани ўндан бирга оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Уларга ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар киради.

Хусусан, Солиқ кодексига 30.12.2011 йилдаги ЎРҚ-313-сон Қонун билан киритилган ўзгартишларга кўра 2012 йил 1 январдан бошлаб овқатланиш қиймати ёки унинг қийматини қоплаш (овқатланишга қўшимча тўловлар) компенсация тўловларига киритилган ва, бинобарин, уларга ижтимоий суғурта ажратмалари (ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари) солинади (СКнинг 174-моддаси).

Шу тариқа, сизнинг ҳолатингизда 2011 йил учун таътилларга ҳақ тўлаш бўйича ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китобида овқатланишга қўшимча тўловлар ҳисобга олинмайди, 2012–2013 йиллар учун таътил пули ҳисоб-китобида эса, 2012 йил 1 январдан кейин киритилган ўзгартиришлардан келиб чиқиб, тўланган овқатланишга қўшимча тўловлар ҳам ҳисобга олиниши шарт.

Жавобларни телефон орқали экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ берди.

Прочитано: 2891 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика