Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 13 / Устуворликлар

Бурч, мажбурият ва масъулият

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида солиқ тизимини янада такомиллаштириш ва эркинлаштириш, унинг ошкоралигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар самарадорлиги солиқ тўловчиларнинг маданиятига ҳам боғлиқ.

Пойтахтимизда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликни такомиллаштириш масалаларига бағишлаб ташкил этилган давра суҳбатида шулар ҳақида сўз борди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази томонидан ташкил этилди. Унда Олий суд, Бош прокуратура, Адвокатлар палатаси масъул ходимлари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, олимлар ва журналистлар иштирок этди.

Ўзбекистон Олий суди раисининг ўринбосари Ш.Раҳмонов ва бошқалар мамлакатимизда жиноий жазо тизими ва суд ишларини юритиш босқичма-босқич либераллаштирилаётганини таъкидлади. Шахсни жамиятдан ажратиб қўйиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турларини тайинлаш кенгайтирилди. Жумладан, Жинoят кoдeксининг 11-мoддaси санкциясидa eткaзилгaн мoддий зaрaрнинг ўрни қoплaнгaн тaқдирдa oзoдликдaн мaҳрум қилиш жaзoси қўллaнилмаслиги белгилаб қўйилган.

Бу борада ягона амалиётни яратиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида Олий суд томонидан тегишли тавсиялар берилмоқда. Хусусан, мустақиллик йилларида Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларнинг соҳага оид талабларини тўғри қўллашга қаратилган Олий суд Пленумининг юзга яқин қарори қабул қилиниб, амалиётда самарали қўлланилмоқда. Бундан ташқари, судларда солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш бўйича кўрилган жиноят ишлари юзасидан таҳлилий умумлаштириш ўтказиб келинмоқда.

Тадбирда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка оид қонун нормаларининг судлар томонидан қўлланиш самарадорлигини ошириш, ушбу соҳада қонунчиликни такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни самарали таъминлаш юзасидан фикр алмашилди.

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 2892 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика