Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 13 / Устуворликлар

Тадбиркорлар ҳуқуқи – доимий ҳимояда

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси юзасидан ўтказилган текшириш натижалари муҳокамасига бағишланган идоралараро йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда республика Адлия вазирлиги, солиқ, божхона, статистика қўмиталари, Савдо-саноат палатаси, Марказий банк, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ОАВ вакиллари, хорижий инвесторлар ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.

Республика Бош прокурорининг ўринбосари Ҳ.Ҳалимов бошқарган йиғилишда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш, солиқ ва статистик ҳисоботларни қисқартиришга қаратилган қонун ҳужжатлари ва норматив актлар мажмуасининг қабул қилиниши бизнес субъектлари ривожига хизмат қилаётгани таъкидланди.

Бу йўналишдаги қонунчилик ижроси прокуратура органлари томонидан изчил амалга оширилмоқда. 2012 йилда тадбиркорлар билан беш мингдан зиёд учрашувлар ўтказилиб, 2,5 мингга яқин тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган. 4,7 мингдан зиёд бизнес субъектининг турли муаммолари ҳал этилишига амалий ёрдам кўрсатилган. «Ишонч телефони»га бўлган 1,3 мингдан ортиқ мурожаат ижобий ҳал этилган.

Шу билан бирга, айрим маҳаллий ҳокимлик ва бошқарув органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашиш, тўсқинлик қилиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда. 2012 йилда маҳаллий ҳокимликлар томонидан тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чекловчи қарорлар қабул қилиш, давлат ва бошқа органларда тадбиркорлик субъектларининг қонуний талабларини асоссиз рад этиш, бюрократик ғовлар яратиш, тамагирлик, ноқонуний текширишлар ўтказиш ва бошқа ҳолатларни бартараф этиш бўйича 2,3 мингдан ортиқ прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган. Шундан протестлар асосида ҳокимларнинг 467 ноқонуний қарори бекор қилиниб, қўпол қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 311 жиноят иши қўзғатилган.

Йиғилишда тадбиркорлик ривожига ғов бўлиш, тадбиркорларнинг фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолатларига қатъий барҳам бериш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 2754 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика