Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 10 / Аудитор хабарномаси

Бизнес қўшалоқ бухгалтериясиз қолади

Жорий йилдаёқ Россия корхоналарининг бухгалтерлари ва раҳбарлари бухгалтерия ҳисобининг қаттиқлаштирилишига гувоҳ бўладилар. Янги меъёрлар кучга киргач, компаниялар «яширин» бухгалтерия юритиш, қўшиб ёзиш ва ҳужжатларни ўз хоҳишларича тасарруф этишга муваффақ бўла олмайдилар. Экспертларнинг фикрича, ҳеч бўлмаганда бундай қилиш ғоятда қийинлашади.

2013 йил 1 январдан амал қилаётган «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Федерал қонунда «сохта бухгалтерия ҳисоби», «қалбаки битимлар», «қўшалоқ бухгалтерия» атамалари мавжуд эмас. Давлат думасининг бюджет ва солиқлар бўйича қўмитаси унга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида ҳукумат қонун лойиҳасини биринчи ўқишга тайёрлади, уларда «қўшалоқ бухгалтерия» юритишни тақиқлаш, хўжалик ҳаётида юз бермаган далиллар расмийлаштириладиган ҳужжатларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилишга йўл қўйиб бўлмаслик меъёрини қайд этиш таклиф этиляпти. Қонун лойиҳаси баҳорги сессияда кўриб чиқилади.

Яқинда қабул қилинган қонунга шошилинч тузатишларни унга халқаро ҳужжат меъёрларини киритиш зарурати тақозо этди. Гап шундаки, ўтган йилнинг февралида Россия Халқаро тижорат битимларини амалга ошираётганда хорижий мансабдор шахсларни сотиб олишга қарши курашиш конвенциясига қўшилган. Ушбу ҳужжат миллий қонун ҳужжатларида яширин ҳисобрақамларни расмийлаштириш, ҳисобга олинмаган ёки шубҳали битимларни амалга ошириш, қалбаки ҳужжатлардан фойдаланишга тўсқинлик қиладиган қоидаларни қайд этишга мажбур этади.

Қонун лойиҳасига тушунтириш хатида «сохталик» ва «қалбакилик» атамаларидан уларга РФ Фуқаролик кодекси берадиган маънода фойдаланилганлиги таъкидланади.

Бухгалтерия ҳисобининг сохта объекти деганда бухгалтерия ҳисобида фақат номига акс эттирилган номавжуд объект тушунилади. У амалга оширилмаган харажатлар, номавжуд мажбуриятлар бўлиши мумкин. Бухгалтерия ҳисобида бошқа объектнинг ўрнига уни «паналаш» учун акс эттирилган объект қалбаки объект деб ҳисобланади.

Ана шу ва бошқа ҳуқуқбузарликлар учун нафақат бухгалтерлар, балки корхонанинг хўжалик масалалари бўйича жавоб берадиган мансабдор шахслари ҳам жавоб берадилар. Чунончи, хўжалик ҳаётидаги далилни тўғри расмийлаштириш учун жавобгар ходим улардаги мавжуд маълумотларни бухгалтерия ҳисоби регистрларида рўйхатдан ўтказиш учун бирламчи ҳисоб ҳужжатларини ўз вақтида бериш ва уларнинг ишончлилигини таъминлайди. Бухгалтерлар мазкур ҳолда хўжалик ҳаётидаги далиллар расмийлаштирилишининг тўғрилиги учун жавобгар бўлмайдилар. Агар экспедитор ҳужжатларни қалбакилаштирган ёки нотўғри расмийлаштирган бўлса, бунинг учун унинг ўзини жавобгарликка тортишади. Бухгалтер айбдор бўлса, жавоб беради. Жарима ёки қамоқ муддатлари оқибатларнинг қанчалик жиддийлигига боғлиқ ҳолда тайинланади.

Интернет тармоғи материалларидан.

Прочитано: 2327 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика