Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 10 / Бевосита мулоқот

Битта тушум учун иккита имтиёз

Корхонамиз Ўзбекистон резидентларига ҳам, норезидентларига ҳам хизматлар кўрсатади. Тушумнинг умумий ҳажмида экспорт улуши 35%ни ташкил қилади. Тушумнинг бир қисми – мижозлар валюта терминали орқали VISA валюта карталари бўйича амалга оширган тўлов.

Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобида имтиёзлар қандай қўлланади?

 

– Умумий сотиш ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган ва эркин алмаштириладиган валютага сотилган товарлар, ишлар, хизматлар экспортининг (ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилган жойдан қатъи назар) улуши, бундан хом ашё товарлари мустасно (уларнинг рўйхати Президентнинг 10.10.1997 йилдаги ПФ-1871-сон Фармонига 2-иловада келтирилган), 30 ва ундан кўпроқ фоиз бўлган корхоналар учун ЯСТ ставкаси 50 фоизга камайтирилади1.

Хизматлар кўрсатиш соҳаси корхоналари учун пластик карталар қўлланиб ҳақи тўланган ҳолда кўрсатилган хизматлар ҳажми бўйича белгиланган ставка 10%га пасайтирилади2.

Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига3 кўра, биринчи навбатда ЯСТ ставкасига экспорт улушига боғлиқ ҳолда тузатиш киритилади (Ҳисоб-китобнинг 0801-сатри), сўнгра 0802-сатрда 0801-сатрдан ЯСТ ставкаси пластик карталардан фойдаланган ҳолда олинган тушум бўйича ЯСТ ҳисоб-китоби учун 10%га камайтирилади.

Шу тариқа, агар белгиланган ЯСТ ставкаси 6%ни ташкил қилса, корхона имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловини ҳисоблайди:

пластик карталар бўйича олинган тушумдан – 2,7% (6% х 0,5 – (6% х 0,5% х 10%) ставкаси бўйича;

қолган тушумдан – 3% (6% х 0,5) ставкаси бўйича.

 

1Президентнинг 5.06.2000 йилдаги ПФ-2613-сон Фармони 1-банди; Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 9-1-илованинг 11-банди.

2Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 9-1-илованинг 12-банди.

3МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 21.01.2008 йилда 1760-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 15-илова.

 

200-00-59 телефони орқали ва norma.uz сайтига келиб тушган саволларга «Norma Ekspert» мутахассислари жавоб бердилар.

 

Прочитано: 2415 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика