Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 10 / Аудитор хабарномаси

Интерактив бизнес-семинарларни бошлаймиз

«Baker Tilly Uzbekistan» ва «Norma» компаниялари гуруҳларининг биргаликдаги ҳамкорлиги лойиҳаси доирасида 5 ва 19 февралда «Маҳаллийлаштириш дастурига кирадиган корхоналарда ҳисоб юритишнинг хусусиятлари» деб номланган семинарлар бўлиб ўтди, улар республикамиз бизнес ҳамжамияти вакиллари учун интерактив семинарлар туркумини бошлаб берди.

Ушбу семинарларнинг мақсадли аудиториясини бош бухгалтерлар, корхоналарнинг режалаштириш ва молия бўлимлари раҳбарлари, акциядорлик жамиятлари бошқаруви вакиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Маҳаллийлаштириш дастурига кирадиган корхоналарнинг ички аудиторлари ташкил этди. Улар ташкилотчиларининг асосий вазифаси ушбу давлат дастурини амалга ошириш билан боғлиқ энг долзарб муаммоларни имкони борича тўлиқ ва самарали муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Семинарларда 57 киши иштирок этди, улар муҳокама қилинаётган масалалар бўйича мунозара олиб бориб, корхоналар фаолиятининг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда Маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш ва амалга ошириш механизмини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиёти тўғрисида ўз нуқтаи назарларини баён этдилар. Қуйидаги долзарб мавзулар аудиториянинг энг кўп эътиборини тортди: имтиёзлардан фойдаланиш, хусусан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини улардан маҳаллийлаштириш чоғида фойдаланиш ҳисобига пасайтириш; корхоналарга бир йўла бир нечта преференциялар берилган тақдирда имтиёзларни қўллаш тартиби; Маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш доирасида келиб тушаётган импорт хом ашёсини ҳисобга олиш механизми ва унинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига сарфланиши; давлат дастурини амалга оширишда қилинган харажатларни тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар пакетини шакллантириш.

Семинарларнинг барча иштирокчилари, ўзларини қизиқтираётган саволларга жавоблардан ташқари, Маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш механизмини тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тўлиқ пакетини ҳам олдилар.

Иштирокчиларнинг манфаатдорлиги, кескин руҳдаги саволлар ва уларга батафсил жавобларнинг туганмас оқими, қарийб ҳар бир иштирокчининг ўз муаммоси ёки позициясини ўтказилаётган семинар контекстида изҳор қилиш хоҳиши кўтарилган мавзунинг долзарблигини тасдиқлайди ва бошланган суҳбат давом эттирилишига ишонч туғдиради.

Сергей ГАЖЕВ,

«Baker Tilly Uzbekistan»нинг бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича бошқарувчи шерикнинг ўринбосари.

Прочитано: 2081 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика