Молиявий ҳисобот халқаро стандартлари фонди (IFRS Foundation) барча хоҳловчилар танишиши учун ўз таълим материалларининг дастлабки комплектини тақдим этди. Биринчи навбатда улар МҲХСни ўрганадиган бухгалтерия курслари ўқитувчилари учун мўлжалланган. Муаллифларнинг фикрича, улар таълимини имкони борича самарали қилишга қодир, ўқитувчиларга тингловчиларда вазиятни баҳолаган ҳолда фикрлаш ва профессионал тарзда мулоҳаза юритиш қобилиятини ҳосил қилиш имконини беради, бу эса, моҳиятга кўра, молиявий ҳисобот халқаро стандартларидан амалда фойдаланиш асосига қўйилган. Талабаларнинг ўзлари учун ушбу материаллар бутун профессионал ўсишлари мобайнида МҲХСни эгаллаш кўникмаларини доимо такомиллаштириб бориш бобида фойдалидир.
Барча ўқув материаллари 3 секцияга тақсимланган: молиявий ҳисобот ўрганишнинг дастлабки курси (Stage 1), СРА/СА сифатида кейинги малака оширишга мўлжалланган оралиқ курс (Stage 2) ва, тегишинча, СРА (ёки СА) малакасини олиш олдидан ўтиладиган анча жадаллаштирилган курс – Stage 3.
Интернет тармоғи материалларидан.