Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 10 / Аудитор хабарномаси

Мажбурий ўқишни зарурий ўқиш билан қўшиб олиб борамиз

Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида низомда1 назарда тутилишича, малака сертификатига эга бўлган ҳар бир аудитор ҳар йили Молия вазирлиги республика аудиторлар жамоат бирлашмалари билан келишиб тасдиқлайдиган малака оширишнинг 60 соатлик дастури бўйича малака ошириш курсларидан ўтишлари шарт.

Профессионал ташкилотлар юқори малакали ўқитувчилар олиб борадиган, тренинглар ўтказиш учун хорижий ва халқаро аудиторлик ташкилотларининг мутахассислари таклиф этиладиган ушбу курсларга жиддий аҳамият берадилар.

Бундан ташқари, Президентнинг 26.11.2010 йилдаги ПҚ-1438-сон қарори билан халқаро аудит стандартларига, кейинчалик эса молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига босқичма-босқич ўтиш назарда тутилган. Улар билан ишлашга тайёрланиш чоғида кўпгина аудиторлик ташкилотларининг раҳбарлари ўз ходимларини САР, СIPA сертификатларини олиш учун ўқишга юборадилар. Шу тариқа, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаб, бу билан аудиторлик хизматлари сифатини яхшилайдилар ва халқаро стандартлар бўйича аудит ўтказиш учун мутахассислар тайёрлайдилар.

Малака ошириш жараёни самарали бўлиши учун курсларни турли аудиторларга, яъни:

ҳали етарли иш тажрибасига ҳам, САР сертификатига ҳам эга бўлмаган;

САР сертификатини олган;

CIPA сертификати ва узоқ йиллик амалиётга эга бўлган аудиторларга йўналтириш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Ҳар йили малака ошириш ҳам САР, CIPA сертификатларининг амал қилиши шарти ҳисобланади. Бунинг устига у профессионал жамоат ташкилотларида аудиторлар учун мўлжалланган ўша дастур бўйича ўтказилади. Ҳар йили малака оширишнинг худди шундай талаблари DipIFR сертификати эгаларига ҳам қўйилади, улар учун ҳозирча курслар ташкил этилмаган.

Фикримизча, профессионал жа-моат ташкилотлари аудиторлар ва САР, CIPA, DipIFR сертификатларининг эгалари малака ошириш курсларини бирга олиб бориш имкониятини кўриб чиқишлари ҳамда аудиторлик ташкилотлари билан биргаликда халқаро аудит стандартларига ва кейинчалик молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига босқичма-босқич ўтишни ҳисобга олган ҳолда Малака ошириш дастурини ишлаб чиқишлари керак.

Таклифимизнинг амалга оширилиши малака ошириш курсларининг соатлари сонини кўпайтириш ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва аудит халқаро стандартларини ўрганишда олинган билимларини мустаҳкамлаш имконини беради.

 

1МВ тасдиқлаган, АВ 13.10.2000 йилда 977-сон билан рўйхатдан ўтказган.

Надежда ЦОЙ,

«Buxgalter-Audit» МЧЖ аудитори.

Прочитано: 2121 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика