Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 10 / Аудитор хабарномаси

Жамоат ташкилотлари назорати остида

Ўзбекистонда аудитни ривожлантиришга давлатимиз томонидан алоҳида эътибор бериляпти. Бу ҳақда ушбу хизматларга берилаётган имтиёзлар ва аудиторлик фаолиятини такомиллаштиришга доир меъёрий ҳужжатларнинг қабул қилиниши далолат беради. Тегишинча, аудиторлардан сифатли хизматлар кўрсатиш талаб қилинади. Уларни таъминлашнинг энг муҳим элементи 5-сон МАС «Аудитор иши сифатини назорат қилиш»га мувофиқ келадиган назоратни ташкил қилиш ҳисобланади. Унинг мониторингини амалга ошираётган Ўзбекистоннинг жамоат ташкилотлари шу тарзда Халқаро бухгалтерлар федерациясининг тавсияларини бажармоқдалар.

 

Ўзбекистон аудиторлар палатаси ҳамда Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси аудиторлик ташкилотлари фаолиятининг сифатини назорат қилишда асос бўлувчи кўрсаткичларни қайта кўриб чиқиб, тасдиқладилар. Назорат 2 босқичда текширилади. Биринчи босқичда текширувчилар аудиторлик ташкилотлари раҳбарларини текширувнинг иккинчи босқичида фойдаланиладиган сифатни назорат қилиш мезонлари билан таништирадилар. Текширув бошлангунича аудиторлик ташкилоти саволларга жавоб беради. Айни шунда олинган маълумотлар сифат назоратини ўтказиш учун масъул жамоат ташкилоти вакиллари томонидан ўрганилади.

Шуни таъкидлаш лозимки, аудит сифатини баҳолашда унинг АФМС ва аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигидан келиб чиқилади. Фикримизча, айни стандартларнинг талаблари бажарилиши мижозларда аудиторлик хизматларининг мақбул сифатга эгалиги хусусида ишонч туғдиради ва аудиторнинг фикрига ишониш учун асос беради.

Бироқ профессионал бозоримизда рақобат ўсиши билан аудитни фақат «стандарт талабларига мувофиқлиги» асосида, аудиторлик хизматлари кўрсатиш стратегиясини ишлаб чиқмасдан ўтказиш тактик тусдаги чекланган натижанигина беради. Шу боис назорат тизимини ўрганиш ва баҳолашнинг асосий объекти ўз мижозларига хизматлар кўрсатаётганда республика аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик стандартларини батафсил тушунишлари ва уларга риоя этишлари ҳисобланади.

Назоратни махсус курсларда таълим олган аудиторлик ташкилотлари вакиллари ўтказадилар. Курсларда улар назорат қилиш масалалари ва таомилларини ўрганадилар ҳамда уни ўтказиш ваколатларини оладилар.

Шуни таъкидлаш лозимки, аудиторлик ташкилотлари фаолияти сифатини таъминлаш учун зарур бўлган бутун ахборотни Ўзбекистон аудиторлар палатаси сайтидан олиш мумкин. Шунингдек унда аудиторлик ташкилотлари фаолияти ва мижозларга хизматлар кўрсатишлари жараёнида сифат назоратини ўрганиш ва баҳолаш бўйича саволномалар жойлаштирилган.

Неъматулла КАРИМОВ,

и.ф.д., Ўзбекистон аудиторлар

палатаси Кенгашининг раиси.

Прочитано: 2644 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика