Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 10 / Бизнинг маслаҳатлар

Футболга билет сотилганда НКМ қўлланиладими?

Маълумки, стадионга футбол томоша қилишга ташриф буюрувчилар билетлар (қатъий ҳисобот бланкаси) билан киритилади. Айтингчи, мухлислар сотиб оладиган билетлардан тушган пул назорат-касса машинасига киритилиши шартми?

Акрам Эшонқулов, футбол клуби бош бухгалтери.

 

– Ҳа, ҳақиқатан ҳам «Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор (ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон қарори) 3-иловасида Юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз фаолияти хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган НКМни қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган айрим тоифалари рўйхати тасдиқланган. Унинг таркибига аҳолига хизмат кўрсатишда қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланган талон, билет ва уларга тенглаштирилган бошқа чеклар берадиган юридик ва жисмоний шахслар киритилган.

Солиқ кодексининг 222-моддасига мувофиқ, қатъий ҳисобот ҳужжати бўлиб ҳисобварақ-фактура ҳисобланади, ҳисобварақ-фактуранинг ўрнини босадиган ҳужжатлар бўлиб эса қуйидагича расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳисобланади:

1) йўловчилар ташишни йўл чипталари билан расмийлаштириш;

2) товарлар (ишлар, хизматлар) аҳолига нақд пулда реализация қилинган ҳолларда сотиб олувчига фискал хотирали НКМ чеки, терминал чеки, квитанция бериш;

3) товарларнинг экспорт-импорт тарзида етказиб берилишини расмийлаштириш;

4) қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси расмийлаштириладиган молиявий ижара (шу жумладан лизинг) шартномаси бўйича мол-мулкни топшириш;

5) банк операцияларини мижознинг шахсий ҳисобварағидан кўчирма бериш орқали расмийлаштириш;

6) суғурта хизматларини топшириқ шартномаси ва (ёки) суғурта полиси орқали расмийлаштириш;

7) ишларни (хизматларни) ҳақиқатда мазкур ишлар бажарилганлигини (хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳужжатлар билан расмийлаштириш.

Демак, стадионлар томонидан сотиладиган билетлар қатъий ҳисобот ҳужжати бўлиб ҳисобланмайди ва улар қуйидаги тартибда иш юритишлари лозим:

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг (306-сон қарорнинг 1-иловаси) 19-бандига кўра, ўз фаолиятининг хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган НКМларни қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган хўжалик юритувчи субъектлар аҳоли билан ўзаро ҳисоб-китобларни ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шакл бўйича давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган, қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланадиган квитанциялар, чипталар, талонлар ёки чекка тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни мажбурий тартибда ёзиши ва буюртмачига (харидорга) бериши шарт.

Шу тариқа, футбол томошаси учун билетлар сотадиган стадионлар НКМни қўлламаган ҳолда юқорида қайд этилган тартибда ишлашлари мумкин.

Шуни қайд этиш лозимки, 306-сон қарор 1-иловасининг 21-бандига биноан ўз фаолиятининг хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган НКМни қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ўз хоҳишига кўра ҳисоб-китобларни НКМни қўллаган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига ҳам эга. Бу ҳолда уларга НКМни рўйхатдан ўтказиш ва уни қўллашнинг умумий тартиби жорий этилади.

Жавобни экспертимиз

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2398 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика