Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 10 / Солиқлар оламида

Ғайриоддий йиғимлар

 Моҳият жиҳатидан бир-биридан кескин фарқ қилса-да, бу солиқларни бирлаштириб турадиган умумийлик бор – уларни тўлаш керак.

 

«ГИПС» ЙИҒИМИ

Австриянинг тоғ чанғиси курортларида тоғдан ҳар галги тушиш олдидан «гипс» солиғи тўланади. Тоғдаги сайр учун йиғим жорий этилганига унча кўп бўлгани йўқ, тўғрироғи, буни мажбурий чора дейиш мумкин. Илгари Альпда ҳар йили 150 мингдан зиёд чанғичи турли даражада жароҳат оларди, уларни даволашга йилига қарийб бир миллиард шиллинг сарфланарди.

«Гипс» солиғи жорий этилиши билан чанғида учувчилар камайиб қолгани йўқ, бироқ уларни соғломлаштириш учун салмоқли маблағлар йиғиляпти. Бу маблағлар мамлакат клиникаларига берилиб, тоғдан тушишда жабрланган чанғичиларнинг ўзларини даволашга ишлатилади.

 

СОЛИҚЛАР СЕМИРИШГА ҚАРШИ

Венгрияда нотўғри овқатланиш ва унинг оқибати бўлмиш семиришга қарши фаол кураша бошлашди. Ушбу муаммо бугунги кунда айниқса ёшлар ўртасида долзарб тусга эга.

Шу муносабат билан таркибида ҳаддан ташқари кўп туз ва шакар бўлган озиқ-овқат маҳсулотларига солиқ солишга қарор қилинди. Биринчи бўлиб чипсларга солиқ солинди. Чоралар кўрилганидан кейин ҳам аҳолининг «зарарли» овқатга бўлган иштиёқи сўнмади, бироқ давлат хазинаси йилига 74 млн еврога бойиб боряпти. Шоколад, газли ичимликлар ва печенье ишлаб чиқарувчилар, гарчанд ҳозирча уни тўлашмаётган бўлса-да, янги солиққа қарши курашишга уринишяпти. Бинобарин, ҳукумат буни ишлаб чиқарувчиларни ўз маҳсулотларига туз ва шакарни камроқ солишга мажбур этишнинг ажойиб усули деб ҳисоблаяпти.

 

ҚОНУНИЙ ПОРАХЎРЛИК

2004 йилда Эстонияда ғайриоддий йиғим пайдо бўлди – бу ерда корхоналар, агар пора беришса ёки олишса, пора учун солиқ тўлашлари шарт. Таърифи кишини хижолатга солиб қўймаслиги учун ҳукумат солиқ ҳисоботига «бошқа харажатлар» устунини жорий этишга қарор қилди, айни унга «чап чўнтакка кетадиган» пуллар тўғрисидаги маълумотни қайд этиш белгиланган. Улар учун оз тўланмайди – 35%. Шу тариқа ҳукумат, бир томондан, коррупцияга қарши курашишга, бошқа томондан эса, мамлакат бюджетини тўлдиришга уриняпти. Бизнесменлар қанчалик ҳалол ва онгли тарзда ушбу устунни тўлдиришлари ва қандай суммадан 35%ни тўлашлари номаълум бўлиб турибди.

 

ҲУРИШ УЧУН – ЖАРИМА

Скандинавия мамлакатларида итлар солиғи мавжуд. Норвегияда унинг ставкаси итнинг энига, Швецияда эса – бўйига боғлиқ. Кўп кишилар уй ҳайвонларига эга эканликларини яширишга уриниб, уларни тунда ёки ҳовлида сайр қилдирадилар, баъзида умуман кўчага чиқармайдилар ҳам. Баъзи фуқаролар декларацияда тўрт оёқли дўстларининг анча «арзон» зотини кўрсатадилар.

Бироқ ҳар тўкисда бир айб деганларидек, энди Скандинавия мамлакатларида ҳуришини эшик ортидан эшитибоқ квартирада итнинг қандай тури яшириб қўйилганлигини аниқлаб оладиган мутахассислар ишлаяптилар. Итини яширган хўжайинни катта жарима ва солиқни тўлаш мажбурияти кутади.

Айтмоқчи, аҳолининг катта қисми итларига солиқ юкини камайтириш илмини ўзлаштириб олди: норвеглар узун панжали итлар, шведлар эса таксаларни боқишяпти.

 

«ДИЛБУЗАР»ГА – ТЕЛЕВИЗОР СОЛИҒИ

Исроилда художўй яҳудий зоҳидларча турмуш кечириши керак деб ҳисобланади. Шу сабабли у ҳузур-ҳаловатлардан иложи борича воз кечиши керак, бундай ҳузур-ҳаловатларга, масалан, телевизор кўриш киради. Уй ёки квартирадаги ҳар бир «зангори дилбузар» учун мамлакат фуқароси бир йилда 350 АҚШ долларига тенг солиқ тўлаши керак. Шу боис уйда унинг бўлиши ҳашамат ҳисобланади. Шуниси қизиқки, бугунги кунда кўпчилик учун телевизор ўрнини босган компьютерга, бунинг устига Интернет орқали ўша телевизион каналларни кўришга солиқ солинмайди ва улар дилбузар буюм ҳисобланмайди.

Исроилликлар ушбу йиғим бўйича ўз норозиликларини бир неча бор изҳор қилиб, ҳукуматдан уйда лоақал солиқ солинмайдиган битта телевизорга эга бўлишга рухсат берилишини сўраганлар.

Хуллас, ушбу мамлакатнинг қонунлари «қаричи билан» ўлчайдиган бўл-са – амалда телевизорга эга ҳар бир оила ҳашаматда яшамоқда экан-да...

Хорижий матбуот материалларидан.

Прочитано: 2315 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика