Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 10 / Назорат

«Қора бозор» қалбни тирнар...

Республикамизда валюта операцияларини амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи «Валютани тартибга солиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни1 чиққанига ҳам бу йил 20 йил бўлади. Аҳоли ва юридик шахслар ана шу Қонун доирасида ўз валюта операцияларини амалга оширишлари лозим. Ушбу соҳада қонунбузарликларга йўл қўймаслик ва келгусида содир этилишининг олдини олиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар мунтазам равишда тезкор-таҳлилий тадбирларни амалга ошириб борадилар. Шунга қарамай...

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда тошкентлик Х.К.

6 минг АҚШ долларини фуқаро А.Амировга бериб, ундан 17 100 000 сўмни олаётган пайтида қўлга олинди. Унинг жиноий қилмиши фош этилиб, жами 6 530 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинди.

Маълум бўлишича, у пойтахтимиздаги савдо мажмуаларидан бирида сотувчиларга «ўртакашлик» қилиш баробарида, валюта қимматликларининг ноқонуний олди-сотдиси билан ҳам шуғулланиб келган.

Яна бир тезкор тадбирда Ҳусан Холиқов, Исмат Омонов ва Зоир Мусурмоновлар (исм-фамилиялар ўзгартирилган) биргаликда жиноий тил бириктириб, қонунга хилоф равишда жуда кўп миқдордаги валюта қимматликларини олиш ва ўтказиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланган. Ушбу шахслар пойтахтимиздаги қаҳвахоналардан бирида М.К.га ҳар бир АҚШ долларини 2 905 сўмдан ҳисоблаб, жами 7 минг АҚШ долларини 20 335 000 сўмга сотаётган вақтда ушланган. Текшириш жараёнида улардан яна 15 минг АҚШ доллари ашёвий далил тариқасида олинган.

Ҳар икки ҳолатда ҳам қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ва жазо муқаррарлиги таъминланган.

Таъкидлаш жоизки, бу борада аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамон долзарб бўлиб турибди. Чунки айрим фуқароларимизнинг билиб-билмай ўзларини «қора бозор»га ураётганликлари ва хорижий валютани ноқонуний алмаштиришни ўзларига касб қилиб олган қаллобларнинг жиноятига беихтиёр шерик бўлиб қолаётганликларини кўплаб кузатиш мумкин.

Ана шундай шароитда Президентимизнинг 2013 йил 30 январдаги ПҚ-1914-сон қарори2 асосида белгиланган аҳолига чет эл валютасини сотишнинг янги тартиби валюта бозоридаги юқорида келтириб ўтганимиз сингари «оғриқли нуқталар»ни бартараф этишига умид қилса бўлади. Мазкур қарорга кўра, жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг резидентлари – жисмоний шахсларга ваколатли банклар томонидан хорижий валютани халқаро тўлов карталаридан фойдаланган ҳолда нақдсиз шаклда сотиш механизми жорий этилди.

Халқаро амалиётда тўлов карточкаларидан фойдаланиш нақд валютадан фойдаланишдан фарқли ўлароқ ўзининг хавфсизлиги ва маблағлар сақланиши кафолатлилиги билан ажралиб туради. Хусусан, тўлов карточкаси йўқолган тақдирда ҳам маблағлар банк ҳисобварағида сақланаверади ҳамда ундан фақат эгасининг ўзи фойдаланиши мумкин бўлади.

Чет эл валютасининг жисмоний шахсларга нақд пулсиз шаклда сотилиши билан боғлиқ барча операциялар ваколатли банкларнинг вилоят, шаҳар ва туман филиалларида очилган ҳамда аҳолига тезкор ва сифатли хизматлар кўрсатиш бўйича барча зарур техник ускуналар билан таъминланган махсус конверсион операциялар бўлимлари орқали амалга оширилади. Банкнинг масъул ходимлари тез ва қисқа муддатда валюта сотиб олиш истагида бўлган жисмоний шахсларнинг халқаро тўлов карточкасига белгиланган тартибда чет эл валютасини чекланмаган миқдорда ўтказиб беришга мажбурдирлар.

 

17.05.1993 йилдаги 841-XII-сон. Мазкур Қонуннинг янги таҳрири ЎзР 11.12.2003 йилдаги 556-II-сон Қонуни билан тасдиқланган.

2«Жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш тартибини янада либераллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида».

Гулбаҳор САТТОРОВА,

«СБХ» мухбири.

Прочитано: 2401 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика