Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 10 / Баҳор нашидаси

Ҳар соҳада пешқадам аёл

Давлат божхона қўмитасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди. Унда ДБҚ шахсий таркиби, кенг жамоатчилик ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбирни очар экан, ДБҚ раиси З.Дусанов давлатимиз мустақилликка эришганидан сўнг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Мамлакатимиз Президентининг 25.05.2004 йилдаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-3434-сон Фармони бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Бугун нафосат соҳибалари орасида парламентимиз сенатор ва депутатлари, корхона раҳбарлари, тадбиркор-ишбилармонлар, спорт усталари ҳамда бошқа соҳа вакилларини учратиш мумкин. Мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи божхона органларида мингдан ортиқ опа-сингилларимиз фаол хизмат қилиб келмоқда.

Таъкидлаш жоизки, соҳада хизмат қилаётган аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Жумладан, яқинда ДБҚда хизмат қилаётган аёллар ўртасида спортнинг волейбол, ўқ отиш, стол тенниси, шашка каби турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Якуний натижаларга кўра, ДБҚнинг Тиббиёт бўлими бошлиғи Насиба Абдуллаева спортнинг ўқ отиш ва шашка турлари бўйича ҳамкасблари орасида тенгсиз эканлигини исботлаган бўлса, стол теннисида омад Қўмитанинг Божхона тарифларини тартибга солиш ва тўловлар ҳисобини юритиш бош бошқармаси инспектори Юлия Сахожкога насиб этди.

Тадбир давомида мусобақанинг фахрли ўринларини эгаллаган совриндорлар ҳамда ўз зиммасига юклатилган масъулиятни чин дилдан ҳис қилиб, уни оқлаш учун бор иқтидор ва меҳнатини аямай хизмат қилаётган бир гуруҳ божхоначи аёллар муносиб тақдирланишди.

Ҳусен ТАНГРИЕВ.

Прочитано: 2299 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика