Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 10 / Божхона

Иш унуми – интизомда!

Одатда, аёллар жамланган жойда қизғин суҳбат, шўх-шодон қаҳқаҳалар бўлиб туради. Лекин Давлат божхона қўмитаси молия-иқтисодиёт бошқармасининг бўлим бошлиғи Марғуба Турсунованинг хонасида жимжитлик ҳукм сурган. Унинг уч нафар ходимаси иш столида ўзига бириктирилган вазифалар билан банд. Онда-сонда жиринглайдиган телефонга ҳам бошқаларга халақит бермайдиган тарзда паст овозда жавоб қайтаришади. Бу тартиб бўлим бошлиғининг қаттиққўллигидан ўрнатилган эмас.

 

– Ишда интизом бўлмаса, унум ҳам бўлмайди. Ҳамма нарсанинг ўз мавриди

бор – суҳбатлашишга ҳам, чақчақлашишга ҳам вақт топамиз. Аммо, бу ҳеч қачон иш вақти ҳисобидан бўлмаслиги керак!

Марғуба опа салкам 35 йиллик меҳнат фаолиятининг 15 йилини божхона соҳасига бағишлаган. Дастлаб 1979 йилда Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтини битиргач, меҳнат фаолиятини Озиқ-овқат саноати марказий технология бюросида бошлади. Шу тариқа 20 йил давомида халқ хўжалигининг турли соҳаларида иқтисодчи, бухгалтер сифатида фаолият юритиб келди. 1999 йилдан эса у божхона органларига ишга қабул қилинди.

Хизмат формасининг, елкадаги погоннинг ўз масъулияти бор, албатта. Бу «атрибутлар» кишини беихтиёр қатъиятли ва талабчан қилиб қўяди. 

– Аслида қатъият ва талабчанлик барча касбларга бирдек зарур, – дейди қаҳрамонимиз. – Хоҳ ўқитувчи бўлсин, хоҳ шифокор ёки тадбиркор бўлсин, барчага бу хусусиятлар сув билан ҳаводек керак. Аммо қандай шароитда меҳнат қилишидан қатъи назар, аёл ўзининг аёллигини унутмаслиги лозим. Нафосат, ҳаё ва садоқат сингари фазилатлар инсонни безайдиган «либосдир».

Маълумки, божхона хизмати мамлакатимиз иқтисодий суверенитетини ҳимоя қилишни таъминлайдиган ва давлат хазинасини тўлдиришга ҳисса қўшадиган энг муҳим давлат идораларидан бири ҳисобланади. 2012 йилда божхона тўловлари бўйича давлат бюджетига ундирилган божхона тўловлари ундан аввалги йилга нисбатан 44,6 фоизга кўпайган бўлиб, қўлга киритилган бу натижаларда озми-кўпми, божхоначи қаҳрамонимизнинг ҳам ҳиссаси борлиги қувончлидир.

Ҳусен ТАНГРИЕВ.

Прочитано: 2244 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика