Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 10 / Божхона

Подполковник Очилова

Бир қарашда аёлларнинг хизмат формасида бўлиши кишини ажаблантиради. Лекин Наталья Ғиёсовнани танийдиганлар учун у 21 йилдирки, божхоначи. Формаси ҳам ўзига ярашган.

 

Наталья опа хизмат хонасида гуллар барқ уриб ўсади: «Компьютерда ишлаб чарчаганимда мен учун энг яхши ҳордиқ гулларни томоша қилишдир», дейди у меҳр билан гулларини кўздан кечираркан. Ҳа, аёл бор жойда гул бор, меҳр бор.

Бугун ҳаётимиз тез ўзгариб бормоқда, ҳар бир янгилик эртага ўз аҳамиятини йўқотиб қўйиши мумкин. Ана шу ҳақиқатни англаган Наталья опа касб маҳоратини доимий ошириб бориш, соҳада изланишни тўхтатмаслик тарафдори. Самарқанд давлат университетини тамомлагач, Китоб туманининг мактабларидан бирида, сўнгра ўзи ўқиган олийгоҳда ўқитувчилик қилган эмасми, ёшларга сингдирганидек, ўзига нисбатан ҳам анча талабчандир. Божхона хизматига келгунга қадар турли таълим ва жамоат ташкилотларида фаолият юритди.

«8 март муносабати билан Сиз олган энг эсда қоларли совға ҳақида гапириб берсангиз», дея саволга тутамиз Наталья опани.

– Ҳа, йиллар елдек келиб-кетавераркан. Кечагидек ёдимда –  қизим Дилором ўшанда 6-синфда ўқирди. Байрам арафасида 2-3 кун ўз хонасида мендан яшириб нималарнингдир устида ишлар эди. Аммо мен хонага кирган заҳотим ҳаммасини бекитишга улгурарди. Ниҳоят 8 март куни у ўз қўллари билан ипак тасмалардан тайёрланган ва кашта туширилган ажойиб совғани менга тақдим қилди. Бу унинг қалб меҳрини бағишлаб ўз қўллари билан тайёрлаган илк совғаси эди. Мен учун ҳаётимдаги энг унутилмас совға шу бўлган!

Ҳусен ТАНГРИЕВ.

Прочитано: 2300 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика