Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 10 / Бизнинг маслаҳатлар

Тушумдан ҳисобланг

Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарори билан барча ЯСТ тўловчилари учун, бундан чакана савдо корхоналари мустасно, ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаш учун ягона база – ер солиғининг 3 баравар суммаси белгиланган. Хизматлар кўрсатишдан ойлик даромади 7 млн сўмни ташкил этадиган фирма ЯСТни қандай ҳисоб-китоб қилади? У Тошкентда майдони 460 кв.метр бўлган ер участкасини ижарага олган.

Бюджетга ЯСТнинг қандай ойлик суммасини ўтказиш керак:

даромадданми (7  000  000 х 6% = 420  000 сўм) ёки

ер солиғиданми (10  836  596 х 0, 046 = 498  483, 42 сўм)?

«Safar Hotel» МЧЖ

 

– Энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда тўланадиган ЯСТ суммасини аниқлаш учун солиқ тўловчилар:

l ЯСТнинг энг кам миқдорини;

l ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммасини;

l ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммасини ҳисоблайдилар.

ЯСТнинг энг кам миқдори (ЭКМяст) қуйидаги формулага асосан аниқланади:

ЭКМяст = 3 х С х К1 х К2,

бу ерда:

С – ер солиғи. Уни ҳисоблаб чиқаришда мазкур жой ва ер тоифаси учун белгиланган энг кам ставкалар қўлланади. 2013 йилга ер солиғи ставкалари Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 19-иловада белгиланган. Тошкент учун у

1 га учун 10 836  596 сўмни ташкил қилади;

К1 – амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ ҳолда қўлланадиган пасайтирувчи коэффициент;

К2 – юридик шахснинг жойлашган жойига боғлиқ ҳолда қўлланадиган пасайтирувчи коэффициент.

Пасайтирувчи коэффициентлар Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга1 1-илова келтирилган.

Агар ер участкасининг майдони 460 кв.метрни ташкил қилса, ЯСТнинг энг кам миқдори чорак учун қуйидагини ташкил этади (ҳисоб-китоб мисоли пасайтирувчи коэффициентлардан фойдаланмасдан  келтирилди):

ЭКМяст = 3 х 10  836  596 х 0,046 х 3 / 12 = 373  862,55 сўм.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси умуман корхона бўйича қуйидаги формулага асосан аниқланади:

ҲСяст = СЯТ х С,

бу ерда:

СЯТ – ЯСТ бўйича қонун ҳужжатлари билан белгиланган имтиёзларни қўлламаган ҳолда солиқ солинадиган ялпи тушум. У ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китоби ва бундан аввалги ҳисобот даврлари учун ЯСТ ҳисоб-китоби 040-сатрлари кўрсаткичларининг фарқи сифатида аниқланади2. Шу тариқа, ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ҳар бир ҳисобот даври учун ўсиб бормайдиган якун билан аниқланади;

С – ЯСТнинг белгиланган ставкаси.

2013 йил 1 январдан бошлаб барча корхоналар ЯСТ ҳисоб-китоб суммасини ҳар чоракда аниқлайдилар.

Агар корхона СЯТнинг ойлик суммаси 7  000  000 сўмни ташкил қилса ва ҳар бир ойда бир хил бўлса, СЯТнинг чораклик суммаси 21  000  000 сўмни ташкил қилади. Агар ЯСТ ставкаси корхонангиз учун 6%ни ташкил қилса, ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси қуйидагини ташкил этади:

ҲСяст = 21  000  000 х 6% =

1  260  000 сўм.

Энг кам ЯСТ ҳисоб-китоб суммасидан ошиб кетса, ҳосил бўлган фарққа ЯСТ қўшимча ҳисобланади. Қўшимча ҳисобланган ЯСТ суммаси, шунингдек ҳисобот даври учун тўланадиган сумма ЯСТ ҳисоб-китобининг 170 ва 180-сатрларида кўрсатилади.

Хатда келтирилган маълумотларга кўра ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси тўловнинг энг кам миқдоридан ошади, шу боис ЯСТ қўшимча ҳисобланмайди ва бюджетга ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси тўланади.

ЯСТ қуйидаги муддатларда тўланади:

 

Тўловчилар

Солиқ тўлаш муддатлари

Микрофирмалар ва кичик корхоналар

ҳар чоракда – ҳисобот давридан кейинги ойнинг
25-кунидан кечиктирмай;

йил якунлари бўйича – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай*

Қолган корхоналар

ҳар ойда – ҳисобот давридан кейинги ойнинг
25-кунидан кечиктирмай;

йил якунлари бўйича – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай*

 

*Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар йил якунлари бўйича ЯСТга доир ҳисоб-китобларни ва тўловни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай топширадилар ва тўлайдилар.

 

1МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 21.01.2008 йилда 1760-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 15-илова.

Жавобларни экспертимиз Игорь АИПКИН тайёрлади.

Прочитано: 2180 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика