Декрет таътили муносабати билан тўланадиган нафақага даромад солиғи солинадими?
Унинг тўланишини даромад солиғи бўйича ҳисоботда қандай акс эттириш керак?
– Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ходимнинг бошқа даромадлари таркибига киритилади (Солиқ кодекси (СК) 178-моддасининг 1-банди), бироқ унга СК 179-моддасининг 20-бандига асосан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисоботда нафақа суммаси қуйидагиларда акс эттирилади:
Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларнинг1 010, 011, 016 ва 017-сатрларида;
шунингдек Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкасининг (Маълумотларга 1-илова) тегишинча 01 ва 05-сатрларида;
Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкасининг (Маълумотларга 2-илова) 01, 02, 03-сатрлари ва 03-эркин сатрида... (масалан, 035 –«Кўрсаткич номи» устунида СК 179-моддасининг бандини ва солиқ солинмайдиган даромад турини кўрсатган ҳолда);
Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкасида (Маълумотларга 3-илова) – тегишли ой учун ҳисобланган ва тўланган даромадлар таркибида.
1МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 21.01.2008 йилда 1760-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова.
200-00-59 телефони орқали ва norma.uz сайтига келиб
тушадиган саволларга «Norma Ekspert» мутахассислари жавоб бердилар.