Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 10 / Солиқ солиш

Бепул совға бўлмайди

Ташкилотимиз тасдиқланган ички меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ходимлар ва уларнинг оила аъзолари манфаатларини кўзлаб харажатларни амалга оширади.

Шу муносабат билан тушунтириб берсангиз: фойда солиғи бўйича чегирилмайдиган харажатлар сифатида ҳисобга олинадиган ва харид қилинаётганда уларга доир ҚҚСни ҳисобга киритиш назарда тутилмаган йўлланмалар, курсовкалар, абонементлар ва ҳоказолар, шунингдек қимматбаҳо совғалар бепул ёки чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда берилганда ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базани белгилаш чоғида Солиқ кодексининг 204-моддасини қўллаш тартиби қандай?

Чет ташкилотлар томонидан жисмоний шахсларга кўрсатилган хизматларнинг қийматига тўланган ҳақ ҚҚС солиш объектига киритиладими?

 

– Солиқ кодекси (СК) 204-моддасининг ўн иккинчи қисмига кўра СК 200-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ реализация қилишда солиқ солинмайдиган оборотлар ҳисобланувчи чипталар, абонементлар, йўлланмалар (жойсиз даволаниш учун берилган ҳужжатлар) ва хизматлар олишга ҳуқуқ берувчи бошқа ҳужжатлар мазкур хизматларни кўрсатмайдиган юридик шахслар томонидан ўз ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун реализация қилинган тақдирда, солиқ солинадиган база қўшилган қиймат солиғи суммасини ўз ичига оладиган, реализация қилиш баҳоси ва уларни олиш баҳоси ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади.

СК 204-моддасининг ўн учинчи қисмига кўра СК 219-моддасининг 6-бандига мувофиқ ҚҚС бўйича ҳисобга олиш назарда тутилмаган мол-мулк реализация қилинган тақдирда, (у ҚҚС билан олинганлиги ёки олинмаганлигидан қатъи назар) солиқ солинадиган база ҚҚС суммасини ўз ичига оладиган, уни реализация қилиш (чиқиб кетиш) қиймати билан баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади. Юридик шахснинг совғаларга қилган харажати жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади, у СК 147-моддасининг 9-бандига кўра фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмаслиги керак. Тегишинча, мазкур мол-мулк харид қилинганда СК 219-моддасининг 6-бандига асосан унга доир ҚҚСни ҳисобга киритиш назарда тутилмаган. Юқорида баён этилганлар асосида совғалар берилганда солиқ солинадиган база уларни реализация қилиш (чиқиб кетиш) қиймати билан қўшилган қиймат солиғи суммасини ўз ичига оладиган баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади.

Шу тариқа, агар ташкилотингиз мол-мулкни жисмоний шахсларга совға сифатида топшириш учун харид қилса, шунингдек чипталар, абонементлар, йўлланмалар (курсовкалар) ва хизматлар олиш ҳуқуқини берадиган бошқа ҳужжатларни харид қилиб, уларни ходимларга бепул ёки олиш нархидан паст баҳода берса, солиқ солинадиган база ва, тегишинча, мазкур операциялар бўйича ҚҚС суммаси мавжуд бўлмайди.

СКнинг 198 ва 200-моддаларига кўра қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солинадиган база бўлиб товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилиш обороти ҳисобланади, у эса СКнинг 199-моддасига кўра мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказиш, шунингдек бепул асосда ҳам ишларни бажариш, хизматларни кўрсатишдан иборат. Шу тариқа, ҚҚС бўйича солиқ солиш объекти реализация қилиш оборотига эга бўлган, яъни бевосита ишлар бажарувчи ёки хизматлар кўрсатувчи юридик шахсда юзага келади.

Юридик шахс томонидан чет ташкилотларга жисмоний шахслар (шу жумладан ходимлар) учун хизматлар кўрсатилишига тўланадиган ҳақ ҚҚС солиш объекти ҳисобланмаслигини эътиборга олиб, зеро у СКнинг 199-моддаси билан белгиланган реализация қилиш оборотлари рўйхатига кирмайди, мазкур операцияга қўшилган қиймат солиғи солинмайди.

Бунда шуни таъкидлаш лозимки, жисмоний шахслар томонидан юқорида кўрсатилган операциялар содир этилганида олинадиган даромадлар уларнинг жами даромадига киритилади ва уларга Солиқ кодексида белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда) солинади.

Дилфуза ШУКУРОВА,

Молия вазирлиги Солиқ ва божхона тарифи сиёсати бошқармасининг эгри солиқлар ва божхона тарифларини тартибга солиш бўлими бошлиғи ўринбосари.

Прочитано: 2282 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика