Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 2 / Бизнинг маслаҳатлар

Уй-жой сотиб олишга солиқ имтиёзлари

Осиё тараққиёт банки иштирокида «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси томонидан қишлоқ жойларда қурилаётган намунали уй-жойларни харид қилиш учун тўланиши керак бўлган дастлабки тўловнинг бир қисмини корхонамиз ўзининг иккита ходимига – ҳар бирига 25 млн сўмдан, жами 50 млн сўм тўлаб берди.

Ушбу суммаларга Солиқ кодексининг 171-моддаси 14-бандида ва Президентнинг 18.05.2007 йилдаги ПФ-3878-сон Фармонининг 4-бандида кўрсатиб ўтилган имтиёзлар тааллуқли ёки тааллуқли эмаслиги, улардан ходим даромад солиғи тўлаши ёки тўламаслиги юзасидан маълумот беришингизни сўраймиз.

«Ўзбекистон темир йўллари» ДАТЙК

Капитал қурилиш дирекцияси.

– Саволингизда назарда тутилган ходимлар ёш оилаларга мансуб ёки мансуб эмаслиги аниқлаштирилмаган. Шу сабабли иккита ҳолатни кўриб чиқамиз.

Биринчи ҳолат: ходим ёш оила аъзоси ҳисобланганда.

Солиқ кодексининг 171-моддаси иккинчи қисми 14-бандига биноан ёш оила аъзолари уй-жой олиш учун юридик шахсдан, яъни иш берувчидан олган маблағлари жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди ва ундан жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғи ундирилмайди. Ушбу имтиёз Президентнинг 18.05.2007 йилдаги «Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3878-сон Фармонининг (кейинги ўринларда – ПФ-3878-сон Фармон) 4-бандида ҳам белгиланган.

Бундан ташқари, ПФ-3878-сон Фармоннинг 5-банди билан хўжалик субъектларига даромад солиғи ёки ягона солиқ тўловини ҳисоблашда солиқ солинадиган базани ёш оилалар тоифасига кирувчи ходимларга ипотека кредитлари бадаллари тўлашга ва (ёки) мулк сифатида уй-жой сотиб олишга текин берилган маблағлар суммасига тенг ҳажмда, аммо солиқ солинадиган базанинг 10 фоизидан ошмаган миқдорда, камайтириш ҳуқуқи берилган.

Шунингдек Солиқ кодексининг 179-моддаси 30-бандида ҳам «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банкининг кредитлари ҳисобига қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурувчи шахслар томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган суммалардан солиқ ушланмаслиги белгилаб қўйилган.

Агар юқорида кўрсатилган мол-мулк олинган (мол-мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган) санадан эътиборан беш йил ичида сотилса, унда ушбу назарда тутилган даромадларга белгиланган тартибда солиқ солинади.

Иккинчи ҳолат: ходим ёш оила аъзоси ҳисобланмаганда.

Бу ҳолатда ҳам Солиқ кодексининг 179-моддаси 30-бандида белгиланган меъёр амал қилади, яъни «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банкининг кредитлари ҳисобига қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурувчи шахслар томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган суммаларга даромад солиғи солинмайди. Аммо бунда айни олинган ипотека кредити ҳақида сўз юритилиб, ипотека кредитини олиш учун тўланиши лозим бўлган бошланғич бадал назарда тутилмаганлигига эътибор бериш лозим.

Агар Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.2009 йилдаги 148-сон қарори билан тасдиқланган Тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомга мурожаат қилсак, бунда бошланғич бадалга қарз олувчининг қурилаётган уй-жой смета қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар)нинг ёки юридик шахс – қарз олувчи иш берувчисининг банкда қарз олувчи номига миллий ёки хорижий валютада очилган омонат қўйилма ҳисобрақамига киритилган пул маблағлари деб таъриф берилган.

Бундан ташқари, ушбу Низомнинг 11-бандида қарз олувчи ипотека кредити бўйича бошланғич бадални тўлаш учун ўз маблағларига эга бўлиши керак. Бунда бошланғич бадал суммасининг бир қисми ёки унинг жами суммаси қарз олувчининг иш берувчиси ҳисобланадиган юридик шахс томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарз олувчининг номига банкда очилган омонат қўйилма ҳисобрақамига ўтказилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.

Бунда банк томонидан ҳам намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун бериладиган ипотека кредитлари таркибида бадал суммаси ҳисобга олинмаган.

Агар юқорида кўрсатилган мол-мулк олинган (мол-мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган) санадан эътиборан беш йил ичида сотилса, ушбу назарда тутилган даромадларга белгиланган тартибда солиқ солинади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, хатингизда назарда тутилган ходимлар ёш оила аъзолари ҳисобланмаса, корхона томонидан ушбу ходимлар уй-жой сотиб олиши учун тўланган бошланғич бадал суммаларидан белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолиниши лозим.

Жавобни экспертимиз Умидбек САФАРОВ

тайёрлади.

Прочитано: 13108 раз(а)

Комментарии к статье (5)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Ошибка: Xbb_Tags_Font не найден. Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2013-07-31 10:08:59, Гость_Акрам Халимов:
Вопрос направлен в редакцию
Вопросы экономико-правовой тематики, связанные с деятельностью Вашей организации или личные, Вы можете задать:
1)    отправив электронное письмо в редакцию газет «Норма» и «НТВ» по адресам: gazeta@norma.uz; ntv@norma.uz;
2)    по телефону «Горячей линии» 200-00-59, если Вы являетесь пользователем информационно-поисковых систем «Norma», подписчиком газет «Налоговые и таможенные вести» и «Норма»;
3)    воспользовавшись сервисом «Мы отвечаем!» в интерфейсе программных продуктов «Norma».
2016-02-15 18:30:06, Гость_:
ёшим 29 да  уй жой сотиб олиш учун кредит олсам даромад солиғи тўлайманми.
2017-04-29 10:31:07, Гость_Алишер Койлыбаев:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2017-05-24 08:08:41, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2020-09-03 14:13:15, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика