Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 2 / Қонун кучга кирди

Асосий восита қайта баҳоланганда

Ишлаб чиқариш ускунасининг бошланғич қиймати 6 000 минг сўмни, тўпланган эскириш суммаси 2 600 минг сўмни ташкил этади.

Корхона индекслаш усули билан қайта баҳолашни ўтказади. Асосий воситанинг ушбу тури бўйича индекс 5,6 га тенг.

Асосий воситанинг тиклаш қиймати қандай аниқланади?

Асосий воситани қайта баҳолаш билан боғлиқ операциялар корхонанинг бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

Саидолим Расулов,

корхона бухгалтери.

Самарқанд шаҳри.

– 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»га мувофиқ, тиклаш қиймати асосий воситаларнинг қайта баҳоланишини ҳисобга олган ҳолдаги қийматни ташкил этади.

АВ томонидан 4.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган 1 январь ҳолатига асосий фондларни ҳар йили қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, асосий фондлар қийматини қайта баҳолаш қайта баҳолашни ўтказиш давридаги нархлар даражасидан келиб чиқиб амалга оширилади. Асосий фондларнинг тўлиқ тиклаш қиймати корхона томонидан бевосита қайта баҳолаш усули ёки индекслаш усули билан аниқланади.

Сизнинг ҳолатингизда тўлиқ тиклаш қиймати асосий фондлар қиймати ўзгаришига индексни қўллаган ҳолда ускунанинг бошланғич (тиклаш) қийматини индексациялаш йўли билан аниқланади.

Қайта баҳолаш натижасида ускунанинг тиклаш қиймати (5,6 коэффициент бўйича) 33 600 минг сўмни (5,6 х 6 000), қўшимча баҳолаш суммаси 27 600 минг сўмни ташкил этади.

Индекслаш йўли билан асосий воситаларни қайта баҳолаш чоғида, бухгалтерия ҳисобида қайта баҳолашни ўтказиш санасидаги ҳолат бўйича қайд этилган асосий фондларнинг эскириш суммаси уларни тикланиш қийматига қайта ҳисоблаш чоғида асосий фонд¬лар қийматини ўзгартиришнинг тегишли индексларига кўпайтирилиши керак (1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йили қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди).

Қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда ускунанинг эскириши 14 560 минг сўмни (5,6 х 2 600), эскиришнинг қўшимча баҳоланиши 11 960 минг сўмни ташкил этади.

Асосий воситалар қийматидаги ва эскиришнинг қайта баҳолашдан илгариги ва ке-йинги фарқ 15 640 минг сўмни (27 600 – 11 960) ташкил этиб, корхонанинг резерв капиталини оширади.

Сиз қуйидаги бухгалтерия ёзувларини амалга оширасиз:

 

Хўжалик операцияси мазмуни

Суммаси,

минг сўм

21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

дебет

кредит

Ускунани қўшимча баҳолаш акс эттирилади

11 960

15 640

0130

0230

8510

Қайта баҳолаш рўйхати

 

Жавобни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 5386 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика