Йиғилганларга гиёҳвандлик моддалари мамлакатимизга кириб келишининг олдини олиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ва эришилган натижалар юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази эксперти Саодат Жуманова атрофлича маъруза қилди.
Дарҳақиқат, гиёҳвандлик инсоният учун ижтимоий жиҳатдан энг хавфли ва оғир оқибатларга олиб келадиган офат сифатида барча даврларда қораланиб келинган. Гиёҳвандлик инсон соғлиғининг кушандаси, қанчадан-қанча инсонларнинг умрига, соғлиғига зомин бўлаётган иллатдир.
Таъкидлаш жоизки, республикамизда ушбу глобал иллатга қарши кенг кўламли чора-тадбирлар мунтазам олиб борилмоқда. Айни пайтда юртимизда барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан «2011–2015 йилларга мўлжалланган наркотик моддалар суиистеъмолига ва ноқонуний айланишига қарши кураш комплекс чоралар дастури» изчил тарзда амалга оширилмоқда.
Натижада республикамиз божхоначилари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтган 2012 йилда аниқланган 141 қонунбузарлик ҳолатларида 156 кг дан ортиқ гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.
Тадбирда божхоначилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.
Ҳусен ТАНГРИЕВ,
Давлат божхона қўмитаси
Матбуот хизмати катта инспектори.