Кўп қаватли уйлар аҳолиси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига бошқарув компанияси устидан шикоят қилди. БК уй учун зарур ишларни бажармаётгани, фуқароларнинг мурожаатларига бефарқ қараётганини маълум қилди. Текширувдан сўнг ушбу қоидабузарликлар тасдиқланди ва БК раҳбарига маъмурий жарима қўлланилди. Аммо бошқарувчи аҳоли фақат ўзига зарар етказганини, чунки БК жаримани уйдаги умумий мол-мулкни сақлаш учун жой мулкдорларининг мажбурий тўловлари ҳисобидан тўлаши кераклигини айтди. Демак, режалаштирилган ишларнинг баъзилари жарима тўлови туфайли бажариш хавфи остида қолиши мумкин. БК қайси маблағлар ҳисобидан маъмурий жарима тўлаши керак?
– Бошқарувчи компания – бу тижорат ташкилоти бўлиб, маъмурий жарималарни тўлаш у оладиган фойда ҳисобидан амалга оширилиши лозим. Баъзан БК раҳбарлари ўз масъулиятини аҳоли зиммасига юклашга уринади. Улар фуқаролар тўлов қилмагани сабабли ўзлари зарар кўриб, жаримани ўз маблағлари ҳисобидан тўлай олмаётганликларини таъкидламоқда. Аммо уларнинг бевосита вазифаси одатда бошқарув органининг қониқарсиз ишлаши туфайли тўловни тўхтатадиган тўловчилар билан ишлашдир.
Бундан ташқари, жойлар мулкдори ва бошқарувчи ташкилот ўртасидаги кўп квартирали уйни бошқариш шартномасида аҳолининг бошқарув органи жарималарини фуқароларнинг мажбурий тўловлари ҳисобидан қоплаш харажатлари назарда тутилмаган. Ваҳоланки, бошқарувчилар шартномадаги ушбу бандни аҳолига мажбуран ўтказишга уринган ҳолатлар ҳам бўлган. Қонунчиликка мувофиқ, уйдаги умумий мол-мулкни сақлаш учун ҳар ойлик тўловлар аниқ мақсадга эга. Улар уйга жорий хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ишларига йўналтирилган. Йил якунлари бўйича эса БК фуқароларнинг ушбу мақсадлар учун тушган маблағлари сарфланиши тўғрисида аҳоли олдида ҳисобот бериши шарт. Фуқаролик кодексининг 48-моддасида юридик шахс ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли бўлган бутун мол-мулк билан жавоб бериши белгиланган. Демак, фойда бўлмаса, БК маблағ йўқлигини важ қилиб, ҳуқуқбузарлик учун ўз мол-мулки билан ҳақ тўлаши мумкин.
БК жарималарини аҳоли тўловлари ҳисобидан тўлаш қонунчиликни бузиш ҳисобланади ва шу жумладан МЖТКнинг 159-моддаси таъсирига тушади. Унга кўра, кўп квартирали уйларни бошқариш қоидаларини бузиш мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
«Уй-жой-коммунал хўжалиги» бўлимини махсус мухбиримиз Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.
