Norma.uz
Газета СБХ / 2026 год / № 37 / Кадрлар бўлими

Мурожаат қилиш шарт эдими?

 

Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси МК 161-моддаси 2-қисми 2-банди билан бекор қилинди. Ходимга ишдан бўшатиш нафақаси тўланди. Собиқ ходим корхонага мурожаат қилмаганлиги сабабли иккинчи ой учун иш ҳақи (иш қидириш даврида) тўлаб берилмади.

Шу тўғрими ёки собиқ ходим мурожаат қилмаса ҳам иккинчи ой учун иш ҳақи тўлаб беришимиз шарт эдими?

 

– МКнинг 161-моддаси 2-қисми 2-бандида кўрсатилган асослар бўйича меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда, иш қидириш даврида ўртача ойлик иш ҳақининг ишдан бўшатиш нафақаси ҳисобга олинган ҳолда, бироқ кўпи билан икки ойга сақланиб қолиши ходимлар учун кафолатланади (МК 100-м. 1-қ.). Иш қидириш даври деганда бошқа ишга киргунга қадар бўлган давр тушунилади. Меҳнат шартномасини бекор қилган иш берувчи бўшаб кетган ходим бошқа ишга кирган-кирмаганлигини билмайди. Шу билан бирга, ходимга берилган кафолатни таъминлаш масъулияти иш берувчида бўлади, деб ўйлаймиз. Бироқ, ўз навбатида, ходим ҳам янги иш жойининг йўқлиги далилини иккинчи ой ўтгандан кейин қоғозли меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма билан тасдиқлаган ҳолда, иккинчи ой учун ўртача ойлик иш ҳақини олиш учун иш берувчига мурожаат қилиши лозим.

 

Нурали НУРМУҲАМЕДОВ,  

«Норма» эксперти.

Прочитано: 3 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика