Norma.uz
Газета СБХ / 2026 год / № 37 / Пенсия иши

Ортиқча тўлов ва унинг оқибатлари, боқимондалар, маълумотномалар ҳақида...

 

Отам II гуруҳ ногиронлигини олмоқчи, операция бўлганлар. Пенсияси катта эмас. Аммо унга пенсияга ногиронлик тўловлари берилмаслигини, яъни пенсия ёки ногиронлик тўловларини танлаш кераклигини айтишди. Шу тўғрими?

 

– Қонунчиликка мувофиқ давлат пенсияларининг қуйидаги турлари мавжуд: ёшга доир; ногиронлик бўйича; боқувчисини йўқотганлик бўйича («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун 2-м., 03.09.1993 й. ЎРҚ Н 938-ХII-сон, кейинги ўринларда – Қонун).

Отангиз аллақачон ёшга доир пенсияни олаётган эканлар. Давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади (Қонун 4-м.).

 

Оила аъзоларидан кимлар боқимонда ҳисобланади?

 

– Марҳумнинг бирон турдаги пенсия оладиган оила аъзолари, агар марҳумнинг ёрдами улар учун доимий ва асосий кун кечириш маблағининг манбаи бўлса, боқувчисини йўқотганлик пенсиясига ўтиш ҳуқуқига эга (Қонун 20-м.).

Хусусан, меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга. Буларга қуйидагилар киради:

а) фарзандлар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар 18 ёшга тўлмаган бўлса ёки 18 ёшдан катта бўлса, агар улар 18 ёшга тўлгунига қадар ногиронлиги бор бола бўлиб қолган бўлса. Бунда башарти, агар ака-укалар, опа-сингиллар ва набираларнинг меҳнатга қобилиятли ота-онаси бўлмаса;

б) ота, она, ўгай ота, ўгай она, хотин, эр, башарти, улар 7-моддада назарда тутилган пенсия ёшига тўлган ёки ногиронлиги бўлган шахс бўлсалар;

в) ёшидан ва меҳнат қобилиятидан қатъи назар, ота ва онадан бири ёки эр (хотин) ёхуд бува, буви, ака-ука ёки опа-сингил, агар у вафот этган боқувчининг фарзандлари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларини, ишловчиларга болага қараш учун иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлгунга қадар боқиш билан машғул бўлса ва ишламаса;

г) бува ва буви – агар қонунга мувофиқ уларни боқиши шарт бўлган кишилар бўлмаса.

Таълим ташкилотларининг ўқувчилари ва талабалари ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга.

Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлган вояга етмаган фарзандлар, улар фарзандликка олинганларида ҳам бу ҳуқуқни сақлаб қоладилар.

Вафот этган шахснинг қарамоғида бўлмаган ота-онаси ва эри (хотини) ҳам, агар кейинчалик кун кечириш маблағлари манбаини йўқотган бўлсалар, пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Ўгай ўғил ва ўгай қиз, агар улар ота-оналаридан алимент олмаган бўлсалар, ҳақиқий фарзандлар сингари пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар (Қонун 19-м.).

 

2025 йилдан бошлаб янги қоидалар жорий этилди: пенсионерлар ягона дарча орқали мурожаат қилишлари керак. Менинг иш стажимдан йилларни чиқариб ташлашяпти. Нима қилишим керак?

 

– Сизнинг ҳолатингизда, афтидан, иш даврлари ҳақидаги маълумотлар ахборот тизимларига киритилмаган.

Иш стажингизни тасдиқловчи маълумотномалар олишингиз керак. Чунончи, иш стажи иш, хизмат, ўқиш ёки иш стажига қўшиб ҳисобланадиган бошқа фаолият амалга оширилиши жойидан, шунингдек архив муассасаларидан бериладиган ҳужжатлар бўйича белгиланади.

 

Маълумот учун. Пенсия жамғармаси бўлими пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш) учун зарур бўлган маълумотларни:

жамғариб бориладиган пенсия тизимидан;

Пенсия жамғармасига ҳисобланган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестридан;

фуқаролар иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестридан, «ЯММТ» ИДАК ва бошқа вазирлик идораларнинг ахборот тизимларидан олинганида Пенсия жамғармаси бўлими пенсия тайинлаш учун мавжуд маълумотларни текшириш тўғрисида қарор қабул қилишига йўл қўйилмайди. Бундан «ЯММТ» ИДАКда мавжуд бўлиб, юқорида келтирилган ахборот тизимларида фуқаронинг 2005 йилдан кейинги даврлар учун иш стажи ва иш ҳақига оид маълумотлар бўлмаган ҳолатлар мустасно (Низом 11-б., 13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚга 1-илова, кейинги ўринларда – 592-сон Низом).

 

Иш билан банд бўлган шахсларга иш стажи солиқ хизмати органлари томонидан қуйидаги тўловлар тўғрисида бериладиган маълумотномалар бўйича белгиланади:

• 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;

• 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ягона ижтимоий тўлов;

• 2020 йил 1 январдан кейинги давр учун – ижтимоий солиқ.

Шунингдек, иш стажи тўғрисидаги ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, меҳнат фаолияти даврлари суднинг қарори билан белгиланади.

Бунда Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари фуқароларга иш стажини тасдиқлаш учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, судларга даъволар тайёрлашда кўмаклашади (592-сон Низом 52-53-б.).

 

Агар пенсия ҳисоблашда хатоликка йўл қўйилган ва энди пенсионер ортиқча тўловларни қайтариши керак бўлса, у буни қандай миқдорда амалга ошириши лозим?

 

– Комиссия қарори асосида ушлаб қолишлар қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

• ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида – 10%;

• қасддан нотўғри маълумотларга эга ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида – 30%;

• пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг икки бараваридан кам миқдорда пенсия олувчи шахслар бўйича – 5%.

Пенсионер Пенсия жамғармаси бўлими комиссияси қароридан норози бўлиб судга мурожаат қилганда, ушлаб қолиш тўғрисидаги комиссия қарори тўхтатиб турилади ва ушлаб қолиш миқдори суд қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади. Пенсионернинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия суммаси, шунингдек ортиқча тўланган пенсия суммаси бўйича қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда, ижтимоий (пенсия) таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузилмаган Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги давлатга доимий яшаш учун жўнаб кетишдан олти ой олдин тўланган пенсия суммаси ҳам пенсиялардан ушлаб қолинади.

Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда пенсия тўлаш тўхтатилганда қолган қарз суд тартибида ундирилади.

Пенсия олувчи вафот этган тақдирда унинг пенсиясидан аниқланган ортиқча тўлов суммасининг қарздорлик миқдори ҳисобдан чиқарилиши лозим (592-сон Низом 196-3-б.).

Прочитано: 17 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика