Norma.uz
Газета СБХ / 2026 год / № 37 / Уй-жой-коммунал хўжалиги

Қурилиш учун рухсатнома олишда харажатлар камаяди

 

Президентнинг «Қурилиш соҳасида натижага асосланган бошқарувни жорий этиш ҳамда соҳада давлат хизматларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (04.06.2026 й. ПФ-104-сон) мувофиқ қурилишга рухсатнома олишда аҳоли ва тадбиркорларнинг харажатлари 2 бараваргача қисқартирилади.

 

Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот канали хабар беришича, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида тегишли давлат хизматлари ягона давлат хизмати – архитектура ва шаҳарсозлик талабини бериш тизимига бирлаштирилади.

2026 йил 1 июлдан бошлаб объектларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш «битта ариза – бир тўлов – барча уланиш нуқталари» тамойили асосида композит шаклда амалга оширилади.

Бино лойиҳасини режалаштиришда унинг конструкцияси, мустаҳкамлиги ва ёнғин хавфсизлигига таъсир қилмайдиган, қуввати ва мақсади ўзгармаган ҳолда (шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига зид бўлмаган) тузилишда ўзгаришлар мавжуд бўлганда:

• лойиҳани шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказиш жараёнида лойиҳа ҳужжатларини ҳудудий кенгашлар билан қайта келишиш амалиёти бекор қилинади.

Қурилиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун қўшимча 5 иш куни берилади.

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб қурилиш объектларини назорат қилишда қуйидаги янги қурилиш объектларида видеокузатув камераларини мажбурий ўрнатиш чоралари кўрилади:

• тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилаётган кўп квартирали уй-жойлар, III ва IV тоифадаги ижтимоий соҳа объектлари, меҳмонхоналар, туристик, савдо ва саноат объектлари;

• бюджет маблағлари ҳисобидан қуриладиган қиймати 3 миллиард сўмдан юқори бўлган объектлар.

Прочитано: 8 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика