Norma.uz

Уруш ногиронларига тенглаштирилади

 

Уруш ногиронларига армияда хизмат қилиш, хизмат мажбуриятларини бажариш, ҳаракатдаги армия таркибида хизмат даврида яраланиши, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган шахслар тенглаштирилади.

 

Хусусан, уларга қуйидаги ногиронлиги бўлган шахслар киради:

• собиқ СССР ва Ўзбекистон Республикаси чегараларини қўриқлаган ҳарбий хизматчилар;

• 1941 йилнинг 22 июнидан 1954 йилнинг 31 декабригача собиқ СССР ҳудудида ҳаракат қилган ҳамда қирувчи батальонлар, взводлар ва халқни ҳимоя қилувчи отрядларида бўлган шахслар;

• 1941–1945 йиллардаги уруш даврида темир йўлларнинг фронт яқинидаги участкаларида ишлаган, мудофаа иншоотлари, ҳарбий-денгиз базалари, аэродромлар ва бошқа ҳарбий объектлар қурилиши ишларида қатнашган ходимлар;

• 1941–1945 йиллардаги уруш даврида партизан отрядлари ва қўшилмалари таркибида ёхуд яширин ишларда бўлган шахслар;

• ҳаракатдаги армия таркибидаги ишлаган ёлланган таркибдаги шахслар;

• 1941–1945 йиллардаги уруш даврида фашист концлагерларида (гетто ва зўрлик билан тутиб туриладиган бошқа жойларида) бўлган шахслар (тутқунлар, шу жумладан болалар);

• тинчлик ўрнатувчи кучлар таркибида қатнашиш, шунингдек ҳарбий ҳаракатлар кетаётган мамлакатларда байналмилал бурчларини адо этган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ва Давлат хавфсизлик хизматининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар;

• ҳарбий хизматдаги вазифаларини (хизмат вазифаларини) бажарган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ва Давлат хавфсизлик хизматининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар;

• ўқув машғулотлари ёки текшириш учун йиғинларга чақирилган ва шу йиғинларда ўз хизмат бурчларини бажарган ҳарбий мажбуриятли шахслар.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради.

Прочитано: 12 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика