Газетамизнинг қанчалик зийрак ўқувчиси эканлигингизни текшириб кўрадиган вақт келди. Мабодо ниманидир эслолмай қолсангиз, хижолат бўлманг. «Норма маслаҳатчи»ни очиб, билимларингизни такрорлаб олишга доимо имкон бор. Омад ёр бўлсин!
1. Пенсия расмийлаштиришда Пенсия жамғармаси қачон маълумотларни текшириш ҳуқуқига эга эмас?
а ПЖ доимо маълумотларни текширади
б ПЖда маълумотларни текшириш ҳуқуқи йўқ
в Қуйидаги маълумотлар базасидан маълумотлар олинган тақдирда бундай ҳуқуққа эга эмас: жамғариладиган пенсия тизими; Пенсия жамғармасига ҳисобланган суғурта бадалларининг электрон марказлаштирилган якка тартибдаги ҳисобга олиш реестри; фуқароларнинг ҳисобланган иш ҳақини шахсийлаштирилган ҳисобга олиш реестри, «ЯММТ» ИДАК
2. Пенсияни расмийлаштиришда ўриндошлик бўйича ишдан маошни тақдим этиш керакми?
а Йўқ
б Агар асосий иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақи 12 ПБҲМдан кам бўлса
в Барча тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш керак
3. Ёшга доир пенсия олувчи неча марта санаторийга йўлланма олиши мумкин?
а Уч йилда бир марта
б Икки йилда бир марта
в Ҳар йили
4. «Саховат» интернат уйларига қабул қилишдан бош тортишлари мумкинми?
а Йўқ
б Мумкин, бир қатор касалликлар мавжудлиги туфайли
в Мумкин, қариндошлар ва яқинлар мавжудлиги туфайли
5. II гуруҳ ногирони ишлаган давр ёшга доир пенсия белгилашда иш стажига киритиладими?
а Йўқ
б Киритилади. Қайта ҳисоблаш ҳар йили амалга оширилади
в Қайта ҳисоблаш икки йилда бир марта амалга оширилади
6. Солиқ хизмати иш стажини тасдиқлаши мумкинми?
а Банд шахсларга иш стажи солиқ хизмати органлари томонидан бериладиган маълумотномалар бўйича белгиланади
б Якка тартибдаги меҳнат ва оилавий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга
в Фақат юридик шахс ташкил этмаган ҳолда шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликларида шуғулланувчи шахсларга
Тўғри жавоблар: 1в, 2б, 3а, 4б, 5в, 6а.
Сизнинг натижангиз:
6 балл – аъло даражали натижа. Сиз пенсия таъминоти масалаларини яхши тушунасиз.
3–5 балл – кўп нарсани билар экансиз. Билимларингиз янада юқори бўлиши учун «Норма маслаҳатчи»ни ўқинг ва ҳуқуқ соҳасидаги янгиликлардан доимо бохабар бўлиб туринг.
3 ва ундан кам балл – афсус, сиз жуда кам билимга эгасиз. Эсдан чиқарманг, билим – куч демак. Билимларингиз айниқса пенсия ёшида сизга асқотиб қолади. «Норма маслаҳатчи» билан бирга бўлишга ҳаракат қилинг, шунда яхши натижани қўлга киритасиз.
Диққат! Ушбу саволларга батафсил жавоблар «Норма маслаҳатчи» газетасининг 20.05.2025 йилдаги 20 (1033); 05.08.2025 йилдаги 31 (1044); 16.09.2025 йилдаги 37 (1050); 07.10.2025 йилдаги 40 (1053)-сонларида чоп этилган.
Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради.

