Norma.uz

Жазони ўтаган шахсларга нафақа тўланади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2025 йилдаги 444-сон қарори билан Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат Президентнинг 30.01.2025 йилдаги «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-17-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши ва ижтимоий мослашувига амалий ёрдам бериш мақсадида уларга БҲМнинг 6 баравари миқдорида бир марталик нафақа тўлаш белгиланди.

Нафақа олиш учун аризаларни қабул қилиш, уларни кўриб чиқиш ва нафақаларни тайинлаш «E-probatsiya» ахборот тизими орқали амалга оширилади. Аризачи жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинган кундан эътиборан бир ой ичида туман (шаҳар) пробация бўлинмаларига (ваколатли органга) шахсан мурожаат қилади.

Ваколатли орган бир иш куни ичида ариза берувчини нафақа тайинланганлиги тўғрисида хабардор қилади, шунингдек тўловни олиш учун тижорат банки тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

Нафақа туман (шаҳар) пробация бўлинмалари томонидан тайинланади ва маҳаллий бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан тўланади.

Нафақа тижорат банки томонидан нақд пулда тўланади ёки банк карталарига ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 17.07.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

Прочитано: 10 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика