Norma.uz

Юбилярлар учун устамалар

 

Август ойида 80 ёшни қаршилаган россияликлар сентябрдан бошлаб кексалик бўйича суғурта пенсиясига ошириб белгиланган қатъий миқдордаги тўловни ола бошладилар.

 

Қатъий миқдордаги тўлов миқдори икки бараварга ошди: 8 907,7 рублдан 17 815,4 рублгача. Бундан ташқари, 80 ёшга тўлганларга автоматик равишда парвариш қилиш учун устама белгиланди. 2025 йилда унинг миқдори 1 314 рублни ташкил этди.

«Демак, қатъий миқдордаги тўлов 8 907,70 рубль ўрнига 19 129,40 рублга тенг бўлди. Шу тариқа, икки баравар ошириш ва устамани ҳисобга олган ҳолда, август ойида 80 йиллик юбилейини нишонлаган шахсларнинг суғурта нафақаси суммаси сентябрда 10 221,70 рублга ошди», – деди Россия Федерацияси Ҳукумати қошидаги Молия университетининг доценти Игорь Балинин «Прайм» агентлигига.

Нафақани ошириш учун Ижтимоий жамғармага мурожаат қилиш шарт бўлмади, у автоматик равишда оширилди.

 

Манба: «Свободная Пресса».

 

Маълумот учун.

Вафот этган пенсионернинг оила аъзосига БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАНЛИК ПЕНСИЯСИ МИҚДОРИ вафот этган пенсионер (боқувчи)нинг пенсиясини ҳисоблаш учун қабул қилинган иш ҳақидан ҲИСОБЛАБ ЧИҚИЛАДИ.

Прочитано: 11 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика