Norma.uz

Агар болангиз бўлса…

 

Меҳнат дафтарчасида (электрон меҳнат дафтарчасида) меҳнат стажи тўғрисидаги мавжуд ёзувлар (маълумотлар) асосида тасдиқланади.

 

Меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси) мавжуд бўлмаганда ёки ҳисобланган болани парвариш қилиш учун таътилда бўлиш вақти давомийлигидан шахс норози бўлган тақдирда, бу вақт Пенсия жамғармаси бўлими талаби бўйича олинадиган ёки фуқаро томонидан тақдим этиладиган, ташкилот ёки архив томонидан берилган болани парвариш қилиш учун таътилда бўлиш ва ундан қайтиш тўғрисидаги маълумотномалар асосида белгиланади.

 

Агар болани парвариш қилиш учун таътил бериш ва ундан қайтиш тўғрисидаги маълумотномалар ёки буйруқлар мавжуд бўлмаса, шунингдек буйруқларда зарур ёзувлар йўқ бўлса ёки нотўғри ва ноаниқ ёзувлар мавжуд бўлган ҳолларда, ушбу даврни тасдиқлаш учун ўша вақт учун ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома қабул қилинади.

 

Архив ва (ёки) ташкилот томонидан тасдиқланган юқорида кўрсатилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, болани парвариш қилиш учун таътилда бўлиш қуйидаги даврларни ташкил этади:

• 1971 йил 1 январдан 1983 йил 1 ноябргача туғилган бола учун – 1 йил;

• 1983 йил 1 ноябрдан 1990 йил 1 июлгача туғилган бола учун – 1,5 йил;

• 1990 йил 1 июлдан кейин туғилган бола учун – 3 йил.

 

Кўрсатилган ҳолатларда болани парвариш қилиш учун таътилнинг бошланиш санаси сифатида ҳомиладорлик ва туғруқ таътилининг тугаш санаси қабул қилинади. Бунда 3-бандда кўрсатилган муддатдан кейин туғилган бола учун парвариш таътилида бўлиш давомийлиги ҳомиладорлик ва туғруқ таътилини ҳисобга олган ҳолда болага уч ёшга тўлган кунигача белгиланади.

Прочитано: 13 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика