Norma.uz

Ўзбекистон Қозоғистондан «ёшроқ», аммо Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидан «каттароқ»

 

БМТнинг Аҳоли бўлими прогнозига кўра (World Population Prospects 2024), 2025 йилда дунёда 65 ёшдан катталар 856,3 млн кишини ташкил этади – бу ўтган йилдагидан 2,8% кўп.

 

Улар умумий аҳоли сонининг 10,4%ини ташкил қилади. Ўн йил ичида, 2020 йилдан 2030 йилгача бўлган даврда, 65 ёшдан катта одамлар сони 38,5%га ошади ва 1 млрд дан бироз кўпроқ кишини ёки ер юзидаги барча аҳолининг 11,7%ни ташкил қилади, 2100 йилга келиб эса бундай одамлар сони 2,4 млрд кишига ошади, уларнинг улуши сайёрамиз аҳолисининг 23,7%га етади. БМТ прогнозларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилда 65 ёшдан катта аҳоли сони 2,2 млн кишини ёки мамлакат бутун аҳолисининг 6,1%ини ташкил қилади. Марказий Осиё ва ЕОИИ мамлакатлари орасида Ўзбекистондагидан кўра 65 ёшдан катта аҳоли улуши Беларусда (18,3%), Россияда (17,8%), Арманистонда (14,4%) ва Қозоғистонда (9%) кўпроқ бўлади. Қирғизистонда уларнинг улуши атиги 6%ни, Тожикистон ва Туркманистонда эса атиги 4,1% ва 4,8%ни ташкил қилади.

Аҳоли қариши иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаради.

Бу шуни англатадики, иқтисодий фаол бўлмаган аҳолини таъминлаб туриши керак бўлган пенсионерлар кўпаяди ва ходимлар камаяди, бундан ташқари, соғлиқни сақлаш тизими ва пенсия режаларига катта юк тушади.

 

Манба: https://ranking.kz

Прочитано: 11 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика