Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2025 год / № 12 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Электрон ҳисобварақ-фактурани товар-транспорт юкхати билан бирлаштиришга қачон йўл қўйилади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига товар-моддий бойликларни ташиш ҳужжатларини расмийлаштириш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 168-сон қарори қабул қилинди.

 

Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчага кўра, товар-моддий бойликлар юклаб жўнатиш билан бир вақтда реализация қилинганда, электрон ҳисобварақ-фактура электрон товар-транспорт юкхати билан бирлаштирилган ҳолда расмийлаштирилиши мумкин.

Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ҳам худди шу мазмундаги қўшимча киритилмоқда.

Бундан ташқари, Товар-транспорт юкхатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда қабул қилинди. Унга кўра, расмийлаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

 • юк жўнатувчи иштирокчилар, товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни шакллантиради ва электрон тасдиқлангандан сўнг уларни роуминг операторига юборади;

 • роуминг оператори товар-транспорт юкхатини реестрга киритгандан сўнг, унга ID ва QR-кодларни бириктиради ва юкхатини текширади, шундан сўнг уни иштирокчиларга юборади;

 • юкни етказиб бериш учун масъул шахс тегишли маълумотларни текширади ва юкни қабул қилиш ва юкни олувчига етказиб бериш фактини электрон тарзда тасдиқлайди;

 • юк қабул қилувчи маълумотларни текширади ва товар-транспорт юкхатини электрон тарзда тасдиқлайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 19.03.2025 йилдан кучга кирди. 

 

Собир Нурбердиев, Лола Абдуазимова.

Прочитано: 24 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика