Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2025 год / № 08 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш марказлари ташкил этилмоқда

 

Президентнинг 14.02.2025 йилдаги ПҚ-61-сон қарори билан олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ олий таълим ташкилотлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашишга қаратилган «Келажакка қадам» дастури амалга оширилмоқда. У қуйидагиларни назарда тутади:

• ўз бизнес ғояларини амалга ошириш истагини билдирган ОТМ битирувчи курс талабаларининг бизнес ғоясидан тайёр лойиҳасигача бўлган жараённи банк томонидан тўлиқ қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, қулай шартларда молиялаштириш;

• олий таълим ташкилотлари битирувчилари ва бошқа курс талабалари ўртасида очиқ тармоқ танловларини ўтказиш ва ушбу танловлар ғолибларини иш билан таъминлашга кўмаклашиш. Бунда:

• потенциал иш берувчи ташкилотларнинг, шу жумладан йирик корхоналарнинг олий маълумотли мутахассисларга бўлган эҳтиёжлари аниқланади, мутахассисларга қўйиладиган талаблар шакллантирилади;

• танлов ғолибларини якка тартибдаги касбий таълим дастурлари асосида потенциал иш берувчи ташкилотларнинг буюртманомаларига мувофиқ касбга олдиндан тайёрлаш тадбирларини молиялаштириш амалга оширилади;

• якка тартибдаги профессионал таълим дастурларида ишлаб чиқариш объектида амалиёт ўташ ва хорижий олий таълим ташкилотларида қисқа муддатли ўқув курсларида иштирок этиш имкониятлари назарда тутилади.

Дастур «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан ҳудудларда, шу жумладан аутсорсинг асосида «Келажакка қадам» марказлари орқали амалга оширилади.

Дастур иштирокчилари барча олий таълим ташкилотлари бўлиб, улар «Келажакка қадам» марказлари билан талабаларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш бўйича ҳамкорлик шартномалари тузадилар.

Дастурни амалга ошириш учун «Ўзмиллийбанк» АЖга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қуйидаги маблағлар ажратилади:

• 80 млн АҚШ доллари эквивалентида 10 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан, МБнинг асосий ставкасига тенг фоизларда;

• талабаларни касбга тайёрлаш ва уларнинг касбий амалиётини ўташ харажатларини молиялаштириш учун 20 млн АҚШ доллари эквивалентида беғараз асосда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 18.02.2025 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 87 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика