Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2025 год / № 08 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди

 

Президент томонидан 14.02.2025 йилдаги «Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-60-сон қарор имзоланди.

 

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилди.

Бизнес лойиҳаларни саралаш ва молиявий қўллаб-қувватлашга тавсия қилиш ҳамда Жамғарма фаолиятини самарали ташкил этиш учун ўз соҳасида юқори натижаларга эришган ҳамда самарали фаолият юритиб келаётган 20 нафар тадбиркордан иборат таркибда жамоатчилик асосида фаолият юритувчи кенгаш тузилмоқда.

Кенгаш аъзолари таркибининг камида 30%и ёш тадбиркорлар орасидан шакллантирилади; Кенгашга Ёшлар ишлари агентлиги директори раислик қилади.

Ҳужжат билан Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш инструментлари рўйхати тасдиқланмоқда. Инструментлар орасида – имтиёзли кредитлар, қарз ва компенсацияларни тўлаб бериш мавжуд. Тўлиқ рўйхат билан шу ерда танишиш мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 18.02.2025 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 79 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика