Norma.uz

Учтепаликлар ўз ҳовлиларидаги ноқонуний қурилишларга қарши даъвода ютиб чиқдилар

 

Пойтахтнинг Учтепа туманидаги қурувчиларни ўзига жалб қиладиган 11-мавзесида яшовчилар ютиб чиқдилар. Улар 20, 23, 24, 28, 29-уйларнинг қаторига ёнма-ён қурилиш қилинишига қарши берилган даъвода ютиб чиқишди.

Бугунги кунда қурувчилар бўш турган ҳар қарич ерни эгаллаб олиш ниятида ушбу мавзе ҳудудига назар ташламоқдалар.  

 

«Enjoy House» МЧЖ ҳовлида олти қаватли 54 квартирадан иборат уйни қуришни мўлжаллади. Аниқроғи, мавзе қурилишининг дастлабки режалаштирилган қарорини бузган ҳолда тўрт қаватли уйларга тўқнаштириб қурмоқчи бўлди.

Бу мамлакатда ўрнатилган муддатсиз мониторингга қарамасдан, дарахтларнинг кесиб ташланишига, яшаш жойининг зичланишига, фуқаролар ва болаларнинг дам олиш жойларининг йўқ қилинишига олиб келарди. Бундай тижорат объектлари махсус ҳисоб-китоблар қилинмасдан зич уй-жой қурилишида мавжуд коммунал инфратузилма устига тушиши мумкин эди. Бу тармоқда юкламани юзага келтиради, коммунал маҳсулотлар сифатини ёмонлаштиради. Уйда яшовчиларнинг кўпчилик қисми қурилишга қарши бўлди. Уларнинг номидан чиққан ташаббус гуруҳи масаланинг ечимига саводли ёндашиб қурувчининг, бошқа тузилмаларнинг ноқонуний ҳаракатларини асослаб берди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган эҳтиросли мурожаатда уй аҳли даъволарини адолатли, ҳаққоний кўриб чиққани учун прокурорга, судьяга миннатдорчилик билдирдилар.

Аслида шундай бўлиши ҳам керак – улар касб мажбуриятларини виждонан бажарганлар. Бироқ, очиғини айтадиган бўлсак, бундай масалаларда оддий фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари анча мушкул бўлар эди – судлар кўпинча бизнес фойдасига қарор чиқарадилар.

Учтепаликлар уйларда яшовчиларни улардан ибрат олишга, қулай яшаш муҳити учун ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, ортга чекинмасликка, ҳовлиларини бизнеснинг ноқонуний ҳамласидан муҳофаза қилишга чақирдилар: «Ҳеч ким бизни муносиб яшаш ҳуқуқидан маҳрум қила олмайди».

Прочитано: 139 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика