Norma.uz

Табиий газ етказиб беришга шартномани онлайн тузиш мумкин

 

Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ hududgaz.uz расмий сайтида хабар қилди. Табиий газ етказиб берувчиси истеъмолчиларга хизматлар кўрсатиш жараёнида рақамли технологияларни жорий этишни давом эттирмоқда. Энди газ таъминоти ташкилоти ва янги истеъмолчи ўртасида табиий газ етказиб беришга шартнома реал вақт режимида тузилади. Ушбу электрон шаклдаги хизмат «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг Рақамлаштириш бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган. 

 

Онлайн-формат истеъмолчи ва табиий газ етказиб берувчиси ўртасидаги ўзаро муносабатларни соддалаштиришга, фуқароларнинг вақтини тежашга, уларни қоғозбозликдан халос қилишга ва асосийси – потенциал коррупцион хатарларни бартараф этишга имкон беради. Энди газ таъминоти хизматларига шартнома тузиш ва шахсий ҳисобрақам очиш учун фуқаролар газ таъминоти ташкилотига боришлари шарт эмас. Абонент бўлиш ва газ таъминоти хизматларидан фойдаланиш учун ҳужжатлар онлайн-форматда юборилиши лозим.

Дастлаб хизмат етказиб берувчининг сайтидаги шахсий кабинет орқали тест режимида кўрсатилади. Бунинг учун истеъмолчи шахсий кабинетда Ягона идентификациялаш тизими (One ID) орқали ёки телефон рақами бўйича рўйхатдан ўтиши ва ўзига тегишли маълумотларни киритиши лозим. Ариза етказиб берувчилар томонидан 3–5 иш куни ичида кўриб чиқилади, кейин истеъмолчининг кўрсатилган телефон рақамига шартнома тузилганлиги тўғрисида смс-хабар келади. Тест режимида ишлов берилганидан кейин шартнома Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали тузилади.

Прочитано: 140 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика