Norma.uz

Чиқинди олиб чиқиб кетилиши учун ким ҳақ тўлайди?

 

Яқин вақтларгача ушбу масала бошқарув органлари раҳбарларида шубҳа уйғотмаган эди. Чиқиндини олиб чиқиб кетиш харажатлари ККУдаги умумий мол-мулкни сақлаш учун мажбурий бадаллар ёки тўловлар таркибига киритилади. «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуннинг (7.11.2019 йилдаги ЎРҚ-581-сон, кейинги ўринларда – Қонун) 16-моддасига мувофиқ жойларнинг мулкдорлари умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатларни биргаликда зиммасига олиши шарт. Бу харажатлар умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш, шунингдек кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш билан боғлиқ харажатлардан иборатдир. Жойлар мулкдорларининг зиммасига мазкур ер участкасининг санитария ҳолати ва ободонлаштирилиши учун жавобгарлик юклатилади (Қонун 7-м.). Яъни улар бошқарув органига (УМШ ёки БКга) ўз бадаллари ёки тўловлари ҳисобидан ер участкаларини сақлаш, ободонлаштириш ва, тегишинча, чиқиндиларнинг олиб чиқиб кетилиши учун ҳақ тўлашни топширадилар. Албатта, мана шу жойида савол туғилади: ер участкалари ҳанузгача жой мулкдорларига фойдаланишга берилмаган. Уларга берилмаган нарсани қандай қилиб сақлаш ва ободонлаштириш мумкин? Лекин бу бошқа бир мавзу.  

 

Муаммо нимада?

Президентнинг «Кўп квартирали уйларни бошқаришни янада самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (15.08.2023 йилдаги ПҚ-278-сон, кейинги ўринларда – ПҚ-278-сон) қабул қилиниши билан бир қатор бошқарув органларининг раҳбарларида чиқинди олиб чиқиб кетилишига ҳақ тўлаш борасида иккиланишлар пайдо бўлди.

ПҚ-278-сон қарорнинг 2-банди «б» кичик бандида белгиланишича, 2024 йил 1 январдан бошлаб:

• кўп квартирали уйларни бошқариш органларига агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндиларни (дарахт ва бута шох-шаббалари, барглари) ва кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларни тозалашдан ҳосил бўлган чиқиндиларни маиший чиқиндиларни тўплаш пунктларида ёки чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш операторлари билан келишилган махсус жойларда йиғишга рухсат этилади.

Бунда:

• мазкур чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўлов қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун белгиланган мажбурий тўловларга қўшилган ҳолда ягона тўлов сифатида ундирилади.

Ушбу чиқиндиларнинг олиб чиқиб кетилиши, улар жумласига смет ҳам киради, операторлар томонидан кўп квартирали уйнинг бошқарув органи билан келишилган ҳолда режа-жадвалга асосан амалга оширилади.

 

Бошқарувчилар учун бошқотирма

Кўпчилик бошқарувчилар ушбу талқинга тўқнаш келмоқдалар, ундан аслида ниманидир тушуниб олиш жуда қийин. Натижада ҳар ким хоҳлаганича талқин қилмоқда. Айримларнинг ҳисоблашича, энди умумий мол-мулкни сақлаш ва ҳудудни ободонлаштириш учун киритиладиган жой мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловлари таркибидан чиқиндиларни (шу жумладан смет) олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ бўлган харажатлар чиқариб ташланади. Ушбу харажатлар, бошқарувчиларнинг ҳисоблашича, жисмоний шахсларнинг чиқиндининг олиб чиқиб кетилиши учун мажбурий тўловларига қўшилади. Яъни улар аҳолининг зиммасига юклатилмоқда. Бошқаларнинг тасдиқлашича, ПҚ-278-сон қарорда келтирилган ким нима учун ҳақ тўлаши аниқ берилмаган таърифлар чалкашлигида, операторлар пайтини топиб ноқонуний равишда чиқиндининг бу тури учун икки баравар тўлов олишмоқда: БКдан ва жисмоний шахслардан.

Операторлар кескин эътироз билдиришмоқда. Айтишларича, смет ва бошқа чиқиндилар учун аввалгидек бошқарув органи (жой мулкдорларининг тўловидан ёки бадалларидан) ҳақ тўлайди. Бироқ ҳужжат талқинини тушунтириб бера олишмайди. Улар ҳам тушунишмайди. Бошқа ҳужжатга – Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш қоидаларига (6.02.2019 йилдаги 95-сон ВМҚга 1-илова) амал қилишмоқда. Унда шундай дейилади: дарахтлар ва буталарни кесишдан ва уларга агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндиларни ва шох-шаббаларни олиб чиқиб кетиш оператор томонидан шартлашилган нархлар бўйича алоҳида тўлов эвазига амалга оширилади; бошқарув органлари чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун операторлар билан шартнома тузишлари лозим. Бироқ ушбу Қоидалар қабул қилинганига 5 йил бўлди. ПҚ-278-сон қарордаги янгиликларни қандай тушуниш керак?

 

Ишлаб чиқувчилар нимани айтмоқчи бўлишган?

Шу тариқа, ваколатли органларнинг тушунтиришлари талаб этиладиган саволлар ҳанузгача жавобсиз қолмоқда:

1. Чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўлов билан боғлиқ бўлган ПҚ-278-сон қарорнинг 2-банди «б» кичик банди қандай талқин қилиниши керак. Унда айтилишича, тўлов «қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун белгиланган мажбурий тўловларга қўшилган ҳолда ягона тўлов сифатида ундирилади». Ягона тўлов нима ва қандай мажбурий тўловларга қўшилади?

2. Чиқинди олиб чиқиб кетилиши учун ким ҳақ тўлаши лозим – ҚМЧ олиб чиқиб кетиш учун мажбурий тўловлари ҳисобидан жисмоний шахсларми ёхуд жой мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловлари ҳисобидан бошқарув органларими?

3. Агар ер участкаси жой мулкдорларига фойдаланиш учун берилмаган бўлса, бошқарув органи чиқиндини олиб чиқиб кетиш учун оператор билан шартнома тузиши лозимми?

Прочитано: 250 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика