Соғлиқни сақлаш ходимлари муайян ҳолатларда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Бунга қандай омиллар таъсир кўрсатишини бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижроия аппарати методологияси бўлими бошлиғи Фаррух ПАРДАЕВ гапириб берди:
– Ихтисослиги (касби) махсус рўйхатларга киритилган тиббиёт ходимлари пенсияга чиқишда имтиёзга эга бўладилар.
Шундай қилиб, қуйидагилар 10 йил олдин пенсияга чиқадилар (2-сон рўйхат, 12.05.1994 йилдаги 250-сон ВМҚга илова):
• мунтазам ва бевосита радиоактив моддалар (фаоллиги – 10 мКи дан юқори радия 226 ёки радиоактив моддалар миқдорининг радиотоксиклиги бўйича эквивалент бўлган) билан, шунингдек гамма-терапевтик аппаратларда ишлайдиган тиббиёт ходимлари.
Бу – рентген операцион ва ангиография, флюорография, рентген бўлимлари (кабинетлари) шифокор-рентгенологлари, шифокорлари, ўрта тиббиёт ходимлари ва рентген лаборантлари.
Қуйидагилар 5 йил олдин пенсияга чиқадилар (3-сон рўйхатнинг I қисми, 12.05.1994 йилдаги 250-сон ВМҚга илова):
• моховлар касалхонаси, руҳий (руҳий неврологик) касалликлар шифохоналари ва болалар уйи бўлимлари, турли мактаб-интернатларнинг катта ва ўрта тиббиёт ходимлари;
• куйиш оқибатларини ва йирингли яраларни даволаш бўлимлари, кимё терапияси кабинетларининг тиббиёт ходимлари;
• патологоанатомия, прозектор бўлимлари, мурдахоналар ва бошқаларнинг кичик тиббиёт ҳамширалари (санитаркалар);
• ОИТС ва ВИЧ-инфекциялар билан касалланган беморларни даволаш муассасалари ва ихтисослаштирилган бўлинмаларнинг шифокорлари, ўрта тиббиёт ходимлари;
• жонлантириш ва интенсив терапия бўлими ходимлари;
• патологоанатомия, прозектор бўлимлари ва мурдахоналар, махсус лабораторияларда ишловчи ходимлар (3-сон рўйхатнинг VIII қисми, 12.05.1994 йилдаги 250-сон ВМҚга илова).
Юқорида санаб ўтилган ходимлар тоифалари учун қўшимча шарт-шароитлар:
1. Махсус стажнинг мавжудлиги:
• 2-сон рўйхатнинг I қисми бўйича – аёллар учун – 7,5 йил, эркаклар учун – 10 йил;
• 3-сон рўйхатнинг I қисми бўйича – аёллар учун – 10 йил, эркаклар учун – 12,5 йил.
Бунда махсус стаж иш жойлари аттестацияси билан тасдиқланади (12.05.1994 йилдаги 250-сон ВМҚ 2-б.):
• 2-сон рўйхатнинг I қисми учун – камида 2 та аттестация натижаси;
• 3-сон рўйхатнинг I қисми учун – камида 2 та аттестация аёллар учун, камида 3 та аттестация – эркаклар учун.
Меҳнат шароитлари тоифаси тегишли баҳога жавоб бериши лозим, акс ҳолда ходимда имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқи бўлмайди.
Масалан, агар иш жойи аттестацияси натижалари бўйича шифокор рентгенологнинг (2-сон рўйхатнинг I қисми – 10 йил) иш шароити тоифаси 3.3 ни ташкил қилган бўлса (бу 3-сон рўйхат бўйича меҳнат шароитлари тоифасига мувофиқ келади), у имтиёзга бўлган ҳуқуқга эга бўлмайди.
Аттестация махсус Низомга мувофиқ 5 йилда камида 1 марта ўтказилади (15.09.2014 йилдаги 263-сон ВМҚга 1-илова 8-б.).
Махсус стажнинг етарли эмаслиги имтиёзли шартларда пенсия олишга халақит қилмайди. Асосийси, у аттестация натижаси билан тасдиқланган бўлиши керак.
Агар махсус иш стажи талаб этиладиганидан кам бўлса, имтиёзли шартларда пенсия қуйидаги тартибда тайинланади (Йўриқнома, АВ рўйхат рақами 2337, 12.03.2012 й.):
2-сон рўйхатнинг I қисми бўйича:
Эркаклар
|
Аёллар
|
|||
Махсус стаж
|
Пенсияга чиқиш ёши
|
Махсус стаж
|
Пенсияга чиқиш ёши
|
|
1
|
5 йил
|
55 ёш
|
3 йилу 9 ой
|
52 ёш
|
2
|
6 йил
|
54 ёш
|
4 йил
|
51 ёш
|
3
|
7 йил
|
53 ёш
|
5 йил
|
50 ёш
|
4
|
8 йил
|
52 ёш
|
6 йил
|
49 ёш
|
5
|
9 йил
|
51 ёш
|
7 йил
|
48 ёш
|
3-сон рўйхатнинг I қисми бўйича:
Эркаклар
|
Аёллар
|
|||
Махсус стаж
|
Пенсияга чиқиш ёши
|
Махсус стаж
|
Пенсияга чиқиш ёши
|
|
1
|
6 йилу 3 ой
|
58 ёш
|
5 йил
|
53 ёш
|
2
|
7 йилу 6 ой
|
57 ёш
|
6 йил
|
52 ёш
|
3
|
10 йил
|
56 ёш
|
8 йил
|
51 ёш
|
Иш жойларини аттестациядан ўтказиш лозим бўлмаганда
3-сон рўйхатнинг VIII қисми бўйича пенсия тайинланиши учун иш стажи қишлоқ жойларда камида 25 йилни ва шаҳарда камида 30 йилни ташкил қилиши керак.
Агар ходим стажининг бир қисми қишлоқ жойлардаги тиббиёт муассасасида, бир қисми эса шаҳарда орттирилган бўлса, камида 30 йил иш стажи бўлган тақдирда пенсия тайинланади.
Масалан, қишлоқ жойлардаги сил касалликлари шифохонасининг врачи 24 йил ишлаган, ҳозир эса шаҳарда ишлайди. У имтиёзли шартларда пенсияга чиқиши учун қишлоқ жойда яна 1 йил ёки шаҳарда 6 йил ишлаши керак.
Иш куни давомийлиги меъёри
Имтиёзга эга бўлганларга қўйиладиган талаблар жумласига тиббиёт ходимларининг иш куни давомийлиги меъёри ҳам киритилган (Йўриқнома, АВ рўйхат рақами 2337, 12.03.2012 й.).
Қисқартирилган иш куни белгиланадиган алоҳида тусдаги ишларда банд ходимлар рўйхатига (11.03.1997 йилдаги 133-сон ВМҚга 4-илова) мувофиқ қуйидаги тартибда иш куни давомийлиги белгиланган:
• тиббиёт ходимлар учун – бир кунда 5,5 соат;
• гамма-терапевтик ва рентген диагностикаси кабинетлари ходимлари учун – бир кунда 5 соат;
• радиоманипуляция кабинетларида ва лабораторияларида гамма-препаратлар, билан ишловчилар учун – бир кунда 4 соат.
2-сон рўйхатнинг I қисми бўйича имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга тиббиёт ходимлари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
1) тасдиқловчи ҳужжатлар:
• махсус иш стажи;
• иш вақти давомийлиги меъёрларига талабларга риоя этилиши;
2) қўшимча ҳужжатлар:
• ёрдам материаллар харажатлари меъёри, лимит карталари;
• муайян иш участкаларига бириктириш тўғрисидаги буйруқ;
• радиоактив манбаларни узатиш журнали;
• лавозим (иш) йўриқномалари;
• якка тартибдаги дозиметрик назорат журнали (нур юкламасини ҳисобга олиш журнали).