Ногирон боланинг онаси нафақа олишга умид қилиши мумкинми?
– Сизнинг фарзандингизнинг касаллик ташхиси Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача болаларнинг касалликлари рўйхатига (17.02.2022 йилдаги ПФ-74-сон Фармон) киритилган бўлса, парваришлаш нафақасини расмийлаштириш учун Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга мурожаат қилишингиз лозим. Нафақа Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.