Онам пенсионер, хорижда опамникида яшаётганига бир йилдан ошди. У уйга қайтганидан кейин пенсиясини олиши мумкинми?
– Ҳа, мумкин, бироқ ҳамма суммани эмас. Шундай қилиб, пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 12 ойдан ошмаган давр учун тўланади (Қонуннинг 59-м. 1-қ.).
Зафаржон Хўжаев, «Norma» МЧЖ эксперти.
Маълумот учун!
Илмий унвонга эга бўлган боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ҳисоблаб чиқаришда илмий унвон учун ТЎЛОВ ҳисобга ҚАБУЛ ҚИЛИНМАЙДИ.