Бувам вафот этди. Пенсияси карточкага тушиб бўлган эди. Ушбу суммани Пенсия жамғармасига қайтариш керакми?
– Пенсионер вафот этган ойда унинг банк пластик картасига ўтказилган маблағлари Пенсия жамғармасига қайтарилмайди.
Пенсионернинг банк пластик карточкасига маблағлар пенсионер вафот этган ойдан кейинги ойларда кирим қилинган ҳолларда Пенсия жамғармаси бўлимлари маблағларни Пенсия жамғармаси ҳисобварағига вафот этган пенсионернинг ҳисобварағидаги қолдиқ маблағлар ҳисобидан қайтариш тўғрисида тегишли тижорат банклари филиалларига расмий хат юбориш орқали қайтариш чораларини кўради (13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚга илова 146-б.).